RU

Последние новости

16:45"Андижон" ўз уйида ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:21"Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" "Бавария" юлдузи учун 100 млн фунт сарфлашга тайёр  2 15:41"Вест Хэм" Поттерни 6 ўйиндаги 5 мағлубиятдан сўнг ишдан бўшатди  0 15:25"Брентфорд" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  6 14:58Йилнинг энг яхши мураббийини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  1 14:27"Навбаҳор" клубини вақтинчалик ким бошқариши маълум бўлди  10 13:56Йилнинг энг яхши дарвозабонини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  6 13:22Нарзулла Сайдуллаев "Олтин тўп" учун кимларга овоз берди?  12 13:08"Ал Ҳилол" ўйинчилари Нуньес ва Ал Довсари "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  17 12:24Араухо "Барселона"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  0 11:50АПЛнинг икки гранди 115 млн еврога баҳоланган футболчи учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  8 11:22Кейн АПЛга қайтиш ҳақида ўйламаяпти: "Менга "Бавария"да ўйнаш ёқади. Шартномани узайтиришни муҳокама қилишимиз мумкин"  1 10:45"Қизилқум" 5 йилдан буён Наманганда гол ура олмаяпти  3 10:17"Ливерпуль" футболчиси учун мавсум якунланди  1 09:50Асосий рақиб мағлуб этилганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  22

Мансур Саидов, Дилёрбек Эрматов, Иқбол Бобохонов "Истиқлол" жамоаси йиғинига қўшилди. Стадионда ишлар авжида Новости

Мансур Саидов, Дилёрбек Эрматов, Иқбол Бобохонов "Истиқлол" жамоаси йиғинига қўшилди. Стадионда ишлар авжида

Анвар Бердиев мураббийлигидаги "Истиқлол" жамоаси қишки ўқув-машғулот йиғинига киришди.

Фарғонадаги "Истиқлол" ўйингоҳида илк кунги машғулотларни олиб борган жамоа аъзолари тикланиш машқларини олиб боришди. Таркибдаги ўзгаришлар ҳақида гап борар экан, ўз олдига Про лигада жиддий кураш олиб боришни мақсад қилган жамоа сафини бир қатор тажрибали ижрочилар ҳисобига бойитмоқда. Ўтган мавсум "Нефтчи" жамоаси шарафини ҳимоя қилган Мансур Саидов, Дилёрбек Эрматов, Фаррух Турдалиевлар "Истиқлол" йиғинига келиб қўшилди. Шунингдек клуб собиқ футболчиси Мўйдин Мамазулуновни ҳам ортга қайтарди. Футболчи 2020 йилнинг иккинчи даврасини "Оқ-тепа" жамоасида ўтказганди. Бундан ташқари фарғоналик мухлисларга яхши таниш бўлган Иқбол Бобохонов, Шоҳруҳ Муротов,  Элёр Мамасолиев, Хушнуд Бозоров, Достон Ўринбоев, Абдуҳолиқ Қурбонов, Раҳматилло Ўктамов ҳам айни вақтда машғулотларда иштирок этмоқда.

Марказий стадионда ҳам янги мавсумга қизғин ҳозирлик кетмоқда. 

Мазкур стадион Про лига иштирокчилари - "Нефтчи" ва "Истиқлол" жамоаларининг уй ўйингоҳи ҳисобланади. Бундан ташқари "Истиқлол" спорт мажмуасининг асосий ҳамда бир нечта заҳира майдонларида турли футбол мусобақалари, хусусан Фарғона вилояти 2-лига баҳслари ташкил этиб келинади.

Ҳозирда Фарғона вилояти ҳокимлиги, Фарғона шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ташаббуслари стадионда таъмирлаш, хусусан янги мавсумга тайёргарлик ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Шунингдек, биз билан суҳбатда бўлган "Истиқлол" стадиони ходими Нодирбек Саидовнинг маълумот беришича, стадион ўзининг янги логотипига эга бўлди.


Фотосуратлар муаллифи Бекзод Толибов ўз мухбиримиз

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика