"Манчестер Юнайтед" иқтидорли хавбекка кўз тикди
29 янв 11:28
Новости
"Манчестер Юнайтед" иқтидорли хавбекка кўз тикди
МЮ Германиянинг "Фрайбург" жамоасида ўйнайётган иқтидорли ярим ҳимоячи Йохан Манзамбини сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.
Маълумотларга кўра, таниқли журналист Экрем Конурнинг хабар беришича, "Манчестер Юнайтед" 20 ёшли марказий ярим ҳимоячини сўнгги трансфер мақсадларидан бири сифатида белгилаган.
Манзамби "Кристал Пэлас" футболчиси Адам Уортонга муқобил вариант сифатида кўрилмоқда. Сабаби Уортонни қўлга киритиш "қизил иблислар" учун қийин бўлади.

"Фрайбург" ярим ҳимоячини қўйиб юборишга қарши эмас, аммо 50 млн евродан кам суммага истисно қилинган.
Манзамби атрофидаги вазиятни "Арсенал" ва "Челси" клублари ҳам диққат билан кузатиб бормоқда.
Манзамби жорий мавсум "Фрайбург" сафида 26 ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 5 та голли узатма амалга оширди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Комментарии