"Манчестер Сити" Кевин Де Брюйненинг ўрнига икки номзодни кўриб чиқади
09 апр 00:15
Новости
"Манчестер Сити" Кевин Де Брюйненинг ўрнига икки номзодни кўриб чиқади
Клуб янги мавсум учун режалар тузишни бошлаб юборди.
"Манчестер Сити" жорий мавсум якунида жамоани тарк этадиган Кевин Де Брюйненинг ўрнига муқобил сифатида "Ноттингем Форест"нинг 25 ёшли ярим ҳимоячиси Морган Гиббс-Уайт ва "Байер"нинг 21 ёшли ярим ҳимоячиси Флориан Вирцни вариантини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда The Athletic нашри мухбири Давид Орнштейн маълум қилди.
Манба хабар беришича, "Манчестер Сити" белгиялик футболчининг ўрнини тўлдириш учун ички имкониятлардан ҳам фойдаланиши мумкин. Масалан, Фил Фоден Де Брюйненинг вазифаларини бажаришга қодир ўйинчи сифатида кўриб чиқилмоқда.
Жорий мавсумда Вирц барча мусобақаларда 39 та ўйинда иштирок этиб, 15 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди. Гиббс-Уайт эса 30 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва 9 та голли узатма бажарди.
Похожие новости
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб, ўз майдонида "Ал Ваҳда"га ютқазди
Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди
Элит ОЧЛ. Рўзиқул Бердиев: "Кучимиз борича рақибга қаршилик кўрсатдик"
Суперлига. Шиддатли кечган Пойтахт дербисида "Пахтакор" "Бунёдкор"ни мағлуб этди
Комментарии