RU

Последние новости

02:16Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан йирик ғалаба, "Кристал Пэлас" ўз майдонида мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 02:00Европа лигаси. "Рома" ўз майдонида ютқазди, Дайчнинг дебютида "Ноттингем Форест"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:41Тчуамени: "Адолатли ғалабани қўлга киритдик"  0 01:24Виртц АПЛнинг барча футболчиларидан энг яхши натижа қайд этмоқда  0 00:59Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" ягона гол эвазига ғалабага эришди  0 00:43УЕФА ЕЧЛнинг ҳафта рамзий термасини эълон қилди  0 00:19Рафаэль Бенитес Грецияда иш бошлайди ва рекорд маош олади  3 00:00Суперлига. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 2:0   0 23:47Европа лигаси. "Бетис" дуранг ўйнади, "Астон Вилла" ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:32"Манчестер Сити"да 2 ўйин ўйнаб, 11 соврин ютган футболчи фаолиятини якунлади  1 23:15ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  4 22:55Биринчи лигада 1-босқич ўйинлари якунланди, медиа жамоаси қатнашадиган плей-оффга қуръа ташланди  0 22:32Александр Хомяков: "Характер томондан ўзимизни кўрсата олдик"  2 22:20Суперлига. "Хоразм" – "Пахтакор" 0:1  1 22:13Иван Бошкович: "Бу "Сўғдиёна"нинг сўнги уч йилдаги энг ёмон ўйини бўлди"  3

Ўзбек футболчи учун тарихий кунда "Манчестер Сити" "Ал Айн"ни жуда йирик ҳисобда мағлуб этди Новости

Ўзбек футболчи учун тарихий кунда "Манчестер Сити" "Ал Айн"ни жуда йирик ҳисобда мағлуб этди

Клублар ўртасидаги ЖЧнинг 2-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" - "Ал Айн" учрашуви якунланди.


Ушбу баҳсда Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда майдонга тушди ва 61-дақиқада захирага олинди. Баҳс давомида ҳамюртимиз сариқ карточка ҳам олди. Ҳусанов ўзбекистонликлар орасида клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этган илк футболчи бўлди.


ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди

90. Холанд Фоденга ажойиб узатма берди. Бироқ Филнинг зарбасини Эйса қийинчилик билан қайтармоқда

89. ГОООЛ. Райан Шерки узоқдан ажойиб зарба йўллади, Эйса бу сафар ҳам жамоасига ёрдам бера олмади

84. ГООООЛ. Бобб ажойиб зарба йўллади ва ҳисобни янада йирик кўринишга келтирмоқда

82. Абдуқодирнинг ўйнига майдонга тушган Бобб бир нечта хатоларга йўл қўймоқда 

81. БАА жамоасининг навбатдаги ҳужуми ноаниқ зарба билан якунланди

78. Яна Холанд. Яна Эйса. Норвегиялик ҳужумчининг зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди



73. ГООООЛ. Илкай Гюндогандан навбатдаги ажойиб гол. Бернарду Силвадан гўзал узатма. Ҳисоб 4:0 бўлмоқда

72. Холанднинг зарбасини Эйса қийинчиликсиз ушлаб олди

70. Абдуқодир майдони тарк этди ва "Ал Айн" футболчилари ҳужумлар ташкил қилишни бошлади.

63. Холид Эйсадан супер сейвлар. Холанднинг икки зарбасини ажойиб тарзда қайтарди

61. Ҳусанов учун баҳс якунланди. Гвардиола унинг ўрнига Боббни майдонга туширди

61. Нунеш рақиб майдончасининг ичида яхши ҳаракат қилди ва зарба йўллади. Унинг зарбасига озгина аниқлик етишмади

58. Абдуқодир Ҳусанов қўпол ўйнади ва ҳакам томонидан огоҳлантирилди

55. Биринчи бўлимдаги сингари иккинчи бўлимда ҳам "Манчестер Сити" устунлик қилмоқда

Абдуқодир Ҳусанов биринчи бўлимда анча яхши ҳаракат қилди. Sofascore нашри футболчимизга биринчи бў лимдаги ҳаракатларига 7,1 баҳо қўйган

46. Клаудио Эчеверрининг ўрнига Фил Фоден майдонга тушди

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди

45+5. ГООООЛ. Холанд ўз имкониятидан фойдаланмоқда

Ҳакам пеналти белгилаганидан сўнг Райан Аит-Нури берган сариғини ҳам бекор қилди

45+2. ВАР ҳакамни мониторга чақирди. Ҳакам монитордаги қўполликни кўрди ва БАА жамоаси дарвозасига пеналти белгиламоқда. "Ман Сити" биринчи бўлимни йирик ҳисобдаги ғалаба билан якунлаши мумкин

45+2. Огоҳлантириш. Райан Аит-Нури қарши ҳужумни тўхтатишда қўполлик ишлатди ва огоҳлантирилди

45+1. Абдуқодир қанотдан ҳужумга ўтди ва узатмани амалга оширди. Рақиб ҳимоячиси тўпни бурчакка чиқариб юборди

45. Абдуоқдир Ҳусановдан тактик қўполлик. Рақибнинг қарши ҳужумини тўхтатди

41. Абдуқодир Ҳусанов ҳужумда қўполлик ишлатди

40. Холандда яна бир имконият. Норвегиялик ҳужумчи дарвозабон билан бирга бир чиқди ва зарба йўллади. Зарбага озгина аниқлик етишмади

34. Ҳусанов ҳимояда яна яхши ҳаракат қилди. Рақибнинг узатмасини Абдуқодир қайтармоқда

32. Бурчакдан узатилган тўпга Гвардиол боши билан зарба йўллади. Тўп устунга тегди. Қайтган тўпни эса Ҳусанов ва Аканжи биргаликда зарба йўллашди. Бироқ зарбага аниқлик етишмади

29. Ҳусанов қанотда анча яхши ҳаракат қилмоқда. Ҳусановнинг Гюндоганга узатган тўпига рақиб посбони чиқди

28. Ҳисоб йирик кўринишга келиши мумкин эди. Бироқ Холанд ўз имкониятидан фойдалана олмади



27. ГООООЛ. "Манчестер Сити"нинг янги иқтидори Клаудио Эчеверри жаримадан супер гол урмоқда. Бу ЖЧда аргентиналик футболчилар жаримадан ажойиб голлар уришмоқда. Клаудио Эчеверри учун расмий дебютдаги ажойиб гол

25. Огоҳлантириш. Сабала Нунесга қарши қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди. Англия жамоасида ажойиб жарима зарбаси бор

24. Райан Аит-Нури қанотда ажойиб ҳаракат қилди ва би нечта футболчидан ўтиб кетди. Бироқ сўнгги сонияларда йиқилиб тушди. Ҳакам ҳеч нима бўлмаганини маълум қилди


20. Ҳусановдан ажойиб диогонал. Қанотдан қанотга тўғри узатмани амалга оширди. Ҳозирча тўлиқ устунлик инглизларда, бироқ рақиб дарвозасига зарбалар кўп эмас

20. Дастлабки 20 дақиқада асосан Ҳусанов ва Нунес қаноти анча фаол. Абдуқодир ҳужумлар ташкил қилишда ва рақиб майдончасининг ичида очилишга интилмоқда.

16. Ҳусанов ҳимояда ишончли ўйнади ва бурчакдан узатилган тўпни ўз майдончасининг ичидан чиқариб юборди

15. Нико майдон марказида қўпол хатога қўйди. Рақибнинг хавфли ҳужумини дарвозабон қийинчилик билан бартараф этди

10. Бугунги учрашувда Абдуқодир ҳимоянинг ўн қанотида ҳаракат қилмоқда. Янги мавсумда Гвардиола ҳимоячимиздан ўн томондан кўпроқ фойдаланишни режа қилган кўринади.

8. ГООООЛ. Илкай Гюндоган ҳисобни очмоқда. Ажойиб гол, учрашувда ҳисоб очилди

6. Абдуқодир Ҳусанов ҳимояда ишончли ўйнади, уни Раҳими қўполлик билан йиқитди

Учрашув бошланди

Бугун тарихий кун. Бугун ўзбекистонлик футболчи тарихда илк бор клублар ўртасидаги ЖЧ мусобақасида дебют қилди


Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика