"Ман Сити" ва "Ливерпуль" қизиқаётган футболчини "Манчестер Юнайтед" илиб кетишга яқин
22 авг 00:20
Новости
"Ман Сити" ва "Ливерпуль" қизиқаётган футболчини "Манчестер Юнайтед" илиб кетишга яқин
"Манчестер Юнайтед" Жарред Брэнтуэйт билан шартнома имзолашни истамоқда.
"Эвертон" 22 ёшли ҳимоячисини 70 млн фунтга баҳолаётгани борасида маълумотлар тарқаганди. Олдинроқ Мерсисайд клуби "Юнайтед"нинг 35 ва 45+5 млн фунтлик икки таклифига рад жавобини берганди. Шунга қарамай, манкунианликлар яна таклиф жўнатишга тайёрланмоқда. "Манчестер Юнайтед" футболчи билан ўзаро келишиб олгани борасида хабарлар етарлича янгради. Энди клублар ўзаро келишиб олишса бўлгани.
Қайд этиш керак, Брэнтуэйтнинг хизматларига "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" томонидан ҳам қизиқишлар бўлганди. Ўтган мавсумда футболчи АПЛнинг 35 ўйинида қатнашиб, 3 гол киритганди.
Комментарии