RU

Последние новости

23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  1 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  9 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  11 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  0 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  9 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  62 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  297 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  7 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  4 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0 16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0

Маматказин, Холмуродов ва яна икки нафар футболчимиз Бангладешга йўл олди Новости

Маматказин, Холмуродов ва яна икки нафар футболчимиз Бангладешга йўл олди

Ўзбекистонлик футболчиларнинг Бангладеш чемпионатига кўчиб ўтиши охирги вақтларда урфга айланиб бормоқда.

Яқинда яна тўрт нафар ҳамюртимиз Бангладешга йўл олди. Тажрибали ҳимоячи Илдар Маматказин бир йиллик танаффусдан кейин яна катта футболга қайтди ва фаолиятини хорижда давом эттиришга қарор қилди. Андижонлик футболчи 2020 йилги мавсумда Ўзбекистоннинг ҳеч бир жамоасида кўриниш бермаганди. Яқинда у "Арамбах" клуби билан шартнома тузди.

Шунингдек Маматказин билан бирга Холмурод Холмуродов, Дилшод Назиров ҳамда Исломжон Абдуқодиров ҳам "Арамбах" жамоасига ўтди.

Маълумот учун Бангладеш чемпионатида 13 та жамоа иштирок этади. "Арамбах" 12-турдан сўнг турнир жадвалида аутсайдер бўлиб турибди.

Яна бир маълумот Бангладеш чемпионатининг иккинчи давра ўйинларига 9 апрелдан старт берилиши режалаштирилганди. Аммо бу давлатда карантин 5 апрелдан кучайгани сабабли, чемпионатнинг иккинчи қисми ҳозирча бошланмасдан турибди. Шу сабабли янги бориб қўшилган тўрт нафар легионерларимиз дебют учрашувини ўтказишмади.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика