RU

Последние новости

19:08Кроос: "Нойер – барча даврларнинг энг яхши дарвозабони"  3 18:40Про лига. "Локомотив" "ФарДУ" майдонида ишончли ғалабага эришди, "Олимпик" "Жайхун" билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  1 18:28Суперлига. "Хоразм" - "Қизилқум" 0:1 (матнли трансляция)  1 18:25Манба: Шаҳбоз Умаровнинг янги жамоаси маълум  3 17:57Беллингем Мадридда ўзи ва онасига уй олиш учун 32 млн евро сарфлади  1 17:26Нкунку "Бавария"га ўтиш арафасида  0 16:53"Арсенал" АПЛда бурчак зарбаси орқали 31 та гол урди  1 16:31Украиналик юлдуз ПСЖда россиялик дарвозабон билан мулоқот қилмаяпти  29 16:00Соядаги қаҳрамон Салиба, омади чопмаган "қизил иблислар" — "Арсенал" қийин ўйинда "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этди   4 15:37"Бунёдкор" сўнгги дақиқаларда дурангни ғалабага айлантирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 15:20Матия Кривокапич: "Ғалабадан ҳамма хурсанд, лекин эртага янги кун бошланади"  0 15:02Суперлига. 20-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди   0 14:46Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Испанияга жўнаб кетадиган таркиби маълум  5 14:22Шаҳбоз Жўрабеков: "Малини тартибга чақирдим, у эса агрессивликка берилиб кетди. Камида 1 очкога лойиқ эдик"  0 14:10"Андижон" меҳмонда "Машъал"дан енгилган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0

Максим Шацких ва бошқалар — Суперлигада 17-турнинг энг яхшилари Новости

Максим Шацких ва бошқалар — Суперлигада 17-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 17-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 17-турнинг энг яхши дарвозабони – Владимир Назаров ("Пахтакор")

"Пахтакор" ушбу турда Жиззахда "Сўғдиёна" меҳмони бўлди, "шерлар" посбонининг ўйинда кўрсатган бир неча сейвлари жамоага ғалабани тақдим этди. Шу тариқа Назаров турнинг энг яхши посбони сифатида эътироф этилди. 


Championat.asia сайти талқинига кўра 17-турнинг энг яхши мураббийи – Максим Шацких ("Пахтакор")

"Пахтакор" меҳмонда турнир жадвалида ўзидан юқори бораётган "Сўғдиёна"ни муҳим ўйинда мағлуб этиб, Жиззах жамоасини ўзидан қочириб юбормади. Бунга қадар "Сўғдиёна" "Нефтчи"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, аммо Тошкент жамоаси сафарда Бошкович шогирдларидан устун келди. Қайд этиш керакки, Шацких мезбонларнинг 6 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига барҳам берди.



Championat.asia сайти талқинига кўра 17-турнинг энг яхши футболчиси – Жаба Жигаури ("Насаф")

Грузиялик футболчи Қаршида ўтган "Насаф"га қарши баҳсда 3-дақиқадаёқ рақиб дарвозасига тўп киритган ҳолда, ҳисобни очди. Жигаури 68-дақиқада Марушичнинг голига ассистентлик қилди ва ҳақли равишда турнинг энг яхши ўйинчисига айланди.


Championat.asia сайти талқинига кўра 17-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Анвар Ҳожимирзаев ("Динамо")

Самарқандликлар ўйинчиси Анвар Ҳожимирзаев "Металлург"га қарши ўйинда ўзи бошлаган ҳужумни муваффақиятли якунлади ва турнинг энг чиройли голини урди.



 

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика