RU

Последние новости

01:59Миллатлар лигаси. Англия она диёрида мағлуб қилинди ва бошқа натижалар  4 01:28Алиризо Жаҳонбахш: "Жамоалар ва индивидуал маҳорат ўртасида катта фарқ бор"  7 01:16ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони ўз майдонида Японияга мағлуб бўлди  6 00:55Жалолиддин Машарипов: "Мухлис билан урушмадим, аксинча, бизни қўллаб-қувватланглар дедим"  7 00:38Пенальти тўғри бекор қилиндими? Ўзбекистон - Эрон учрашуви ҳакамлик фаолияти таҳлили  4 00:08Амир Ғаленои: "Бир киши кам бўлиб ҳам иккита пенальти ишладик, ҳакамлар ВАР орқали ҳам хатолар қилишмоқда"  16 23:42Владо Радманович: "Бир очко ҳам яхши натижа, фалокат ясаш керак эмас"  69 23:17ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия 90+9-дақиқада гол ўтказиб юбориб, учинчи ўйинда ҳам дуранг ўйнади  11 23:07ЖЧ-2026 саралаши. Гуруҳимиздаги икки ўйин якунланди  31 22:54Миллатлар лигаси. Италия, Франция, Англия ва бошқа термаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:14ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони - Япония. Асосий таркиблар маълум!  27 21:20БААга қарши ўйин олдидан термамизда жиддий йўқотиш  110 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон 0:0  46 21:04ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб қолган Эрон билан дуранг ўйнади  699 20:55ЖЧ-2026 саралаши. Жанубий Корея Амманда ишончли ғалаба қайд этди  3

Люпче Дориев: "Сўғдиёна" мусобақа жадвалида янада баландроқда бўлиши керак. Ўзбекистон кубогида ғалаба қозона олишимизга кўзим етмоқда" Новости

Люпче Дориев: "Сўғдиёна" мусобақа жадвалида янада баландроқда бўлиши керак. Ўзбекистон кубогида ғалаба қозона олишимизга кўзим етмоқда"

"Сўғдиёна" футболчиси ва Суперлиганинг энг яхши тўпурари Люпче Дориев иккинчи давра олдидан сайтимизга интервью берди.

- Мавсумнинг биринчи давраси якунланди. Биринчи давра ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- Мавсумнинг биринчи ярми биз учун анча қизиқарли ўтди. Меҳнатимизга яраша, яхши натижага эришдик деб ўйлайман. Муҳими, шу руҳда давом этиш.

- Жамоанинг биринчи даврадаги иштирокига баҳо бериб ўтсангиз?

- Жуда яхши иштирок этдик деган фикрдаман, аммо айрим бир муддат омадимиз келмади ва ўйинимиз чиқмади. Яхши характер ва меҳнат эвазига бунга эришдик.

- "Сўғдиёна" жамоасининг мусобақа жадвалида эгаллаб турган ўрнидан қониқяпсизми?

- Учинчи ўрин яхши натижа, лекин биз янада баландроқ ўринлар учун кураша оламиз. Мусобақа жадвалидаги ўрнимизни яхшилашимиз керак.

- Суперлиганинг энг яхши тўпурари бўлиб турибсиз. Иккинчи даврада ҳам шундай темпда давом этасизми?

- Чемпионатнинг энг яхши тўпурари бўлиш мен учун шараф. Голлар ва ассистлар қайд этишда давом этишни мақсад қилганман. Жамоамнинг натижалари яхшиланишига кўпроқ ҳисса қўшиш мақсадидаман.



- "Сўғдиёна" жамоаси кутилмаганда Суперлиганинг энг яхши жамоаларидан бири бўлиб турибди. Бундай натижанинг асосий сабаби нимада?

- Биз мавсум аввалида бунга келишиб олган эдик. Асосий сабаб жамоанинг бирдамлиги ва меҳнат. Мураббийлар ва жамоадошларимнинг меҳнат меваси бу. Мухлисларимиз ҳам бизга катта ёрдам беришмоқда.

- "Сўғдиёна"нинг Ўзбекистон кубогидаги рақиби "Навбаҳор". Кубок баҳсларида ҳақида гапириб ўтсангиз? Кубокдаги режалар қандай?

- Кубок мусобақасида имкон қадар узоқроққа боришни мақсад қилганмиз. Буни уддалай олишимизга ишончим комил. Ўзбекистон кубогини юта олишимизга кўзим етмоқда.

- Биринчи даврадаги ёрқин ўйинингиз кўпчиликнинг эътиборини тортгани аниқ. Бошқа бир жамоалардан таклифлар бўлмадими?

- Мен фақатгина "Сўғдиёна" ҳақида ўйламоқдаман. Таклифлар билан шуғулланадиган инсонларим бор. Мен фақат футбол ўйнайман.


Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: +4   

Комментарии

+2   
23 июл 20:20:59
SO'G'DIYONA Jizzax
Ответ на комментарий пользователя chorbog'
Yetib keldi Sogdiona kubokni oxiriga
7 август куни йуколиб коменг Навбахорни охирги уйини булади кубокда
+1   
24 июл 06:34:58
Logistika
ПФЛ ни қаноти остида, Сўғдиёна бемалол дальше кубокда юришини давом этиши мумкин. ПФЛ Фарғонадаги ўйинни қолдириб бериб, биринчи ёрдамини қилиб бўлди. Навбатдагилари аста аста
+1   
23 июл 21:22:25
сугдийона 70
Ответ на комментарий пользователя chorbog'
Yetib keldi Sogdiona kubokni oxiriga
Кубокда сугдиёнани куп курасан агар ухлаб колмасанг уяалиб жиззах ссср пайтида хам энасини эмдирган
+1   
23 июл 21:09:44
NTNjizzax
Ответ на комментарий пользователя chorbog'
Yetib keldi Sogdiona kubokni oxiriga
Bechora baba oteng ketib yetim bup qoldingmi
   
24 июл 08:01:20
Dilmurod Umarov
Ikkinchi davrada va kubok bahslarida hamma jamoalarga omad,halol va jozibali o'yin kutib qolamiz
   
24 июл 06:07:31
Жураев6566
Олга Сугдиёна.
   
24 июл 00:54:28
Toxir Yodgorov
Сугдиенага омад
   
23 июл 18:00:51
Сурхон футбол клуби
Люпчи Сурхон сенга рақобатчи олиб келди тез орада кимлигини билиб оламиз
   
23 июл 17:57:28
Жамшид Абдусамадов
Савол ларни кара топ. 1-2 савол маноси бир хил эшитилиши хар хил. Журналист савияси этиб турибди. Позорище
   
23 июл 17:42:35
Соли
Яшавор Люпчо
   
23 июл 17:42:09
Соли
Яшавор Люпчо
-1   
23 июл 18:44:33
chorbog'
Yetib keldi Sogdiona kubokni oxiriga
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика