RU

Последние новости

17:31Иккинчи даврадан водийдаги ўйинлар ПФЛ сотиб олган янги камераларда трансляция қилинади  0 17:07Отабек Шукуров: "Персеполис" менга таклиф билан чиқди, лекин..."  1 16:42"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  5 16:20Ўзбекистон U-18 селекция йиғини учун футболчиларнинг иккинчи қисмини танлаб олди  0 15:53"Қўқон-1912" ва "Нефтчи"да ҳам қарздорлик бор  8 15:29Аброр Исмоиловнинг агенти "Навбаҳор" устидан ОФКга арз қилди  13 14:53Шаҳзод Азмиддинов иккинчи даврани "Андижон"да бошлайди  4 14:48Иккинчи давра стартига бир ҳафта қолди  2 14:34"Интер" ҳужумчи учун 45 млн евро таклиф қилди  0 14:11Шусуке Фуруя: "Саудияга қарши ўйин мен учун биринчиси эди. Ўзбекистонликлар паслар орқали ўйинни яхши назорат қиладиган жамоа"  0 13:53Расман: Кожо Ўзбекистонга қайтди  5 13:53Аббос Ал Ҳасан: "Менимча, Ўзбекистон Япониядан кучлироқ"  3 13:26Жалолиддинов, Эркинов, Абдихолиқов — ортга қайтган легионерларни олдинда нима кутмоқда?  3 13:11"Барселона" ҳужумчиси бошқа клубга ўтди  1 12:51Уче Бриан Нвадике: "Ўзбекистон аввалгидан кучлироқ"  1

Людмила Карачик: "Биринчи ўринни эгаллашни мақсад қилганмиз" Новости

Людмила Карачик: "Биринчи ўринни эгаллашни мақсад қилганмиз"

Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Осиё Кубоги саралаш босқичидаги дастлабки учрашувини ўтказди. Филиппинга қарши кечган баҳсдан сўнг етакчи футзалчимиз Людмила Карачик ўйин ҳақида саволларга жавоб берди.

- Бугун миллий терма жамоамиз Осиё кубоги саралаш мусобақасидаги дастлабки ўйинни ўтказди. Афсуски, биз бугун ғалаба қозона олмадик, бироқ бизда яхши вазиятлар бўлди. Бугунги баҳс ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Бу ўйин Ўзбекистонда бўлиб ўтди ва биз хотиржамроқ бўлишимиз керак эди. Бироз концентрацияни ҳам бой бердик. Ўйин сўнгида эса, чарчаб қолдик.

- Рақибимиз ҳақида нималар дея оласиз?

- Бугунги рақибимиз ҳам анча яхши жамоа эканлигини кўрдик. Улар биз каби индивидуал жиҳатлама кучли футзалчилар экан.

- Ўйиндан олдинги кутилмалар қандай эди? Бунга қадар Филиппин жамоаси ҳақида қандай тасаввурга эга эдингизлар?

- Биз уларга қарши яхши тайёргарлик кўргандик. Саралаш босқичида барча жамоалар ғалаба қозонишга интилади. Осон рақибнинг ўзи йўқ.

- Кейинги учрашувларимизга қандай тайёргарлик кўрмоқчисизлар? Кейинги рақибларимиз Австралия ва Кувайт терма жамоалари бўлади...

- Мураббийларимиз бўлажак рақибларимизни ўрганиб чиқишади ва улар ҳақида видеоматериаллар тайёрлашади. Биз эса уларни кўриб чиқамиз ва рақиб ҳақида аниқ тасаввур эга бўламиз.

- Осиё кубогининг саралаш босқичига тайёргарлик жараёнлари қандай кечди? 

- Барчаси аъло даражада бўлиб ўтди. Бизнинг мақсадимиз биринчи ўринни эгаллаш.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика