RU

Последние новости

23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  9 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 23:04"Кальяри" — "Интер". Таркиблар маълум  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  180 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  12 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  8 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0

Луисма Эрнандес: "Ўзгартиришлар борасидаги қоидалардан норозиман. Бунақаси ФИФА қоидаларига ҳам тўғри келмайди" Новости

Луисма Эрнандес: "Ўзгартиришлар борасидаги қоидалардан норозиман. Бунақаси ФИФА қоидаларига ҳам тўғри келмайди"

Coca Cola Ўзбекисон кубоги нимчорак финалидан ўрин олган АГМК - "Металлург" ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Луисма Эрнандес матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Ўйинчиларимнинг бугунги ўйинларидан мамнунман. Биз ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам яхши ўйнадик. Фақатгина, баъзи ўйинчиларимнинг индивидуал хатоларидан ва ўйинга бўлган муносабатларидан бироз ҳафаман. Бу масалани клуб билан тез орада кўриб чиқамиз.

- Бугун ёш футболчилар ўйинидан қанчалик кўнглингиз тўлди? Нега гол урган ўйинчи дархол алмаштирилди?

- Умуман олганда, гол урганимизда ўйин тугашига кам вақт қолганди. Биз гол урган футболчини кейинги ўйинга асраш мақсадида алмаштиргандик. Мен ўзгартиришлар борасидаги қоидалардан норозиман. Ҳозирги қоидалар асосий вақтнинг ўзидагина бешта ўйинчи алмаштириш имкониятини бермоқда. Бунақаси ФИФА қоидаларига ҳам тўғри келмайди. Бундай ҳар қандай мураббийни шоширишга олиб келади. Шу томонидан бироз норозиман.

- Айнан қайси ҳолат ФИФА қоидаларига мос келмайди? Мураббий буни тушунтириб бера оладими?

- Нега асосий вақтда бешта ўзгаришни амалга ошириш шарт, қўшимча бўлимларда эса фақат битта ўзгаришга рухсат берилмоқда? Масалан, мен уч ўйинчимни экстра таймга олиб қўймоқчи эдим.  Ҳозирги қоидалар бўйича бешта ўйинчини ҳам асосий вақтда ўзгартиришга тўғри келар экан. Бу қонун-қоидаларга тушунмадим ва норозиман.

- Жароҳатланган ўйинчиларнинг кейинги ўйинга тушиш эҳтимоли қанча?

- Бугунги ўйинда майдонга тушган баъзи футболчиларда ҳам жароҳат бор эди. Шу сабаб ҳам уларни "Қўқон"га қарши ўйинг учун асрашга ҳаракат қилдик. Ғалаба билан АГМК жамоасини табриклайман. Меҳнат қилишда давом этамиз.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика