Луис Энрике: “Барса” Мессисиз ҳам совринлар ютишда давом этади”
05 сен 2020 21:30
Новости
Луис Энрике: “Барса” Мессисиз ҳам совринлар ютишда давом этади”
Испания термаси устози Луис Энрике Миллатлар Лигаси доирасида Украинага қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида собиқ шогирди Лионель Месси ҳақида фикр билдирди.
“Месси ҳақида нима дейишни ҳам билмайман, аммо барибир ўз фикримни билдирмоқчиман. Клуб – бу энг аввало инсонлар, футболчилар ва раҳбариятдир. “Барселона” эса дунёнинг энг яхши клубларидан бири. Улар доимо титулларни қўлга киритишган.
Месси билан жуда яхши муносабатларни йўлга қўйганмиз. Клуб у билан дўстона келишувга эришишини истардим. Эртами-кеч у кетади. “Барселона” совринларни Мессисиз ҳам ютишда давом этади, Лео эса чиройли футбол намойиш этишда давом этаверади”, дейди Энрике.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии