RU

Последние новости

10:17"Ливерпуль" футболчиси учун мавсум якунланди  0 09:50Асосий рақиб мағлуб этилганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  3 09:21"Андижон" 14 йилдан сўнг ОКМКни мағлуб этди  1 08:53Гвардиола: "Ҳусановнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қиляпман"  2 08:26Миржалол Қосимов мураббий сифатида илк бор "Андижон"га ютқазди   3 08:10Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0   3 07:56Фабио Каннаваро ҳам Ўзбекистонга "йўқ" дегани айтилмоқда - манба  21 07:40Суперлига. Лушанни истеъфога чиқарган "Навбаҳор" бугун "Қизилқум"ни меҳмон қилади  1 02:00"Интер" президенти А Серия даражасини баҳолади  1 01:29Бундеслига. "Бавария" йирик ғалаба қайд этди, Харри Кейн мавсумдаги 10-голини урди  3 01:10Энцо Мареска: "Дарвозабонлар бўйича муаммо йўқ"  2 00:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" Мане ва Роналдунинг голлари эвазига "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  26 00:33"Ливерпуль" Кьеза борасидаги қарорини ўзгартирди  2 00:14"Барселона"нинг икки футболчиси қанча муддатга сафдан чиққани аниқ бўлди  4 23:48Руни Экитике ҳақида: "Аҳмоқона ҳаракат. ВАР замонида голни текширувдан кейин нишонлаш керак"  2

Лотар Маттеус: “Мухлисларнинг Лёвга бўлган ишончи йўқолди, энди у Германия ТЖни бошқаришга мос келмайди” Новости

Лотар Маттеус: “Мухлисларнинг Лёвга бўлган ишончи йўқолди, энди у Германия ТЖни бошқаришга мос келмайди”

“Бавария” собиқ аъзоси Лотар Маттеус Германия ТЖ устози Йоахим Лёвни танқид қилди.

“Агар Европа чемпионати ҳозирги таркибнинг савиясини ҳисобга олган ҳолда кутганимиздек ўтмаса, у ҳолда нафақат Лёв, балки қолишга қарор қилганларнинг барчаси кетишига тўғри келади. Улар юз бериши мумкин бўлган ҳолатларга жавоб беришлари лозим.

Испания билан 0:6 бошқа ҳолат, аммо агар умумий вазиятга баҳо берадиган бўлсангиз ёки жамоа ғалаба қозона олмаган учрашувлардаги сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилган голларни эсласак, Лёв энди миллий терма жамоага мос келмаслигини тушунмоқдаман.

Бу 2016 ёки 2018 йиллардаги каби вазият эмас. Унинг дадил жавоблари: “Шунчаки менга қўйиб беринг, сизлар ҳеч нарсани тушунмайсиз!”. Кейин эса захира ўриндиғидаги бепарволик. Айниқса, Испанияга қарши учрашувда.

Мухлисларнинг ишончи йўқолди ва назаримда, Германия футбол ассоциацияси бунга эътиборсизлик билан қарамоқда. Йоахим Лёв юқори даражасига қайтишини хоҳлардим. У билан бирга немис футболи ҳам”, дейди Маттеус.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика