RU

Последние новости

01:24Миллатлар лигаси. Польшадаги стадионда чироқ ўчиб қолди  0 00:44Мудрик 5 ой деганда гол урди  0 00:14Тухель Англияда иш бошлаши мумкин  1 23:54Ўртоқлик ўйини. "Бунёдкор" - ОКМК 5:5  1 23:34“Андижон” ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонди   1 23:12Миллатлар лигаси. Германия, Нидерландия, Туркия ва бошқа термаларнинг бугунги ўйин учун таркиби маълум!  0 22:54Қизиқ хабар! Ўткир Юсупов туфайли "Фулад" ходими ишдан кетди  13 22:35"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  2 22:18Бернд Шустер: "Мбаппе нима қилиш кераклигини яхши билади"  1 21:51"Милан" президенти "Сан-Сиро"ни қадимий иншоот деб атади  0 21:37АПЛ клуби ҳакамни танқид қилгани учун жаримага тортилди  0 20:58Испанияда қайси жамоанинг ўйинлари энг кўп томоша қилинмоқда?  1 20:39Араухо: "Кучли бўлиб қайтишга ҳаракат қиламан"  1 19:57"Манчестер Юнайтед" футболчисининг юраги операция қилинди  3 19:30Клопп янги ишида нима қилишини тушунтириб берди  3

"Лочинлар" "Ёзёвон-Лочинлари"ни таслим қилди Новости

"Лочинлар" "Ёзёвон-Лочинлари"ни таслим қилди

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби бугун ўртоқлик учрашуви ўтказди.

"Навбаҳор"нинг Наманганда ташкил этилган йиғини якунланди. Йиғин сўнггида футболчилар биринчи лига вакили “Ёзёвон Лочинлар” жамоаси билан назорат ўйинида куч синашишди. Учрашувнинг биринчи бўлимида мезбонлар ҳисобни очиш учун бир қатор имкониятларга эга бўлишди. Ўз навбатида меҳмонларда ҳам гол уриш учун яхшигина имкониятлар юзага келди. Шундай бўлсада, мухлислар 33-дақиқага келибгина дастлабки голга гувоҳ бўлишди. Ойбек Қиличев белгиланган жарима зарбасини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. Голдан кейин ҳам жамоа ҳисобни ўзгартириш учун имкониятларга эга бўлишсада, танаффусга қадар ҳисоб ўзгаришсиз қолди.

Танаффусдан кейин футболчилар устунликни ўз қўлларида сақлаб туришди. Бу ҳол учрашувни йирик ҳисобда якун топишига замин яратди. Аввалига 56-дақиқада Неманья Йованович бурчакдан оширилган тўпни боши билан дарвозага аниқ йўллаб ҳисобни 2:0 кўринишига келтириб қўйди. Ўйиннинг 82-дақиқасида Дониёр Усмонов чап қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди ва ўткир бурчак остидан аниқ зарба йўллаб, учинчи голга муаллифлик қилди. Айнан шу ҳисоб ҳакамнинг финал хуштаги чалингунга қадар ўзгаришсиз қолди.

"Навбаҳор" учрашувни қуйидаги таркибда ўтказди: Асилбек Аманов, Аббос Отахонов, Жаҳонгир Меҳмонов, Ғиёс Комилов, Мирзоҳид Ғофуров, Аббос Махсталиев, Дилшод Жабборов, Аъзам Алиев, Азизбек Турғунбоев, Ойбек Қиличев, Неманья Йованович.

Захирадан майдонга тушганлар: Дилшод Ҳамроев, Дониёр Усмонов, Остон Ўрунов, Рўзимбой Аҳмедов, Илҳом Бойдедаев, Равшан Хурсанов, Саиджон Абдужабборов.

Жамоа аъзолари эртага Тошкент сари йўлга отланишади. Кечки пайт футболчилар енгил машғулот ўтказишади. 31 июль куни эса мураббий ва футболчилар тиббий кўрикдан ўтишади.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика