"Ливерпуль"га керагидан ортиқ баҳо бериб юборишмаяптими? Слот жамоаси Англия чемпионлигини ҳимоя қилиши қийин бўлади
15 авг 19:20
Новости


"Ливерпуль"га керагидан ортиқ баҳо бериб юборишмаяптими? Слот жамоаси Англия чемпионлигини ҳимоя қилиши қийин бўлади
ПСЖ, "Реал" ва "Манчестер Сити"дан фарқли ўлароқ, "қизиллар" Клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этишмади ҳамда режага кўра, дам олиш имконига эга бўлди. Аммо бу вақт нафасни ростлашга етарли бўлмагандек. Англия Суперкубоги учун баҳсда "Кристал Пэлас" икки бор ҳисобда ортда бориб, мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди. Пенальтилар сериясида эса устунлик "бургутлар" томонида бўлди. Мазкур натижа янги мавсумга баҳо бериш ёки жамоа натижасини тахмин қилиш учун етарли асос бўлолмайди, бироқ ҳозирнинг ўзида кўпгина саволлар пайдо бўлди. Мутахассислар фикрига кўра, "Ливерпуль" янги мавсум чемпионлиги учун асосий номзод. Бу эса Слот жамоасига ишонч ўта юқорилигидан далолат. Кўплаб жамоалар таваккалга бориб, АПЛда етакчиликни қўлга олиш истагида катта ўзгаришларга қўл ураётган бир вақтда, кўпчиликнинг якдиллик билан қўллаши ижобий натижани кафолатламаслигини МЮ мисолида кўрдик. "Ливерпуль" кетма-кет чемпионликни расмийлаштириб ташлайдиган гегемон бўла олмади, худди "Манчестер Сити" сингари. Слот жамоаси чемпионликни ҳимоя қилишда заиф нуқталари борлигини сезиб турган бўлса ажаб эмас.
Асосий таркибда кўплаб ўзгаришлар бўлди
Дарвозабон Алиссон "Ливерпуль" асосий таркибида қоладими? Жамоа етакчилари ҳимоячи ван Дейк ва вингер Салоҳ янги шартномага имзо чекишди, қўшимчасига латераллар Фримпонг ва Керкез таркибга олиб келинди. Ҳужумда ҳам сезиларли ўзгаришлар рўй берди. Биринчи расмий учрашувда "Ливерпуль" тарихидаги энг қиммат харид Вирц Англия Суперкубогида ярим ҳимояда ёмон кўринмади. Флориан биринчи голда Экитикега катта ёрдам берди. "Ливерпуль" асосий таркибида ҳозирда тўртта ўзгариш амалга ошди, агарда Исак ҳам "қизиллар" сафига ўтса, бешинчи ўзгариш юз бериши мумкин. Унда швециялик ва Экитике навбати билан чап қанотга ўтиб ҳаракат қилишади, Гакпо эса катта эҳтимол захирада қолади. Слот маълум даражада таваккал қилмоқда, сабаби ўтган мавсум "Ливерпул"нинг асосий устунлиги таркибнинг асоси анча вақт бирга ўйнаганилигида эди, энди эса оптимал таркиб аввалги мавсумдагидан сезиларли даражада фарқ қилмоқда.
Гравенберх жамоасига ўйинига баланс бермоқда
Кўпчилик Салоҳ ҳақида гапирмоқда, Муҳаммад мавсумлар оралиғида кетиши ҳам мумкин эди, аммо қолди. Энди эса жамоа ўйинидаги баланс мавзуси ҳақида — майдонда бир вақтнинг ўзида тўрт нафар ҳужум(чи)кор футболчи ўйнаса, баланс бузилиши табиий ҳолдек. Вирц ярим ҳимоячи ҳам эмас, диспетчерликни қойиллатадиган Флориан айнан ҳужумда кўпроқ фойда келтиради. Чап қанот латерали Керкез тўпсиз ҳаракатларда хато қилмаслиги, унинг ўнг қанотдаги ҳамкасби Фримпонг ҳам ўз қанотидан жуда кўп ҳужумга ўтади. МакАллистер ҳам баъзида олдинга ўтиб кетишини қўшимча қилса — жиддий муаммо юзага келмоқда. "Ливерпуль" натижалари АПЛнинг ўтган мавсумида энг яхши ёш футболчиси деб топилган Гравенберх спорт фомрасига боғлиқ. Нидерландиялик йигирма уч ёшида ота бўлди. Ёш футболчилар ота бўлса, бу аксарият вазиятларда уларнинг ўйинига таъсир қилади. Собослаи ҳам ота бўлди, МакАллистер оиласида яқин орада янгилик бўладиган. "Ливерпуль" оиласида чақалоқлар кўпаймоқда, Гравенберх ва МакАллистер эса майдон марказида уч кишининг ўрнига тер тўкишлари талаб қилинади, чунки Вирц кўпроқ ҳужумдаги масалаларга жавобгар бўлади.
Африка Кубоги — Салоҳ кетади
Салоҳ икки йиллик шартнома имзолади. Ўтган мавсум барча ўйинларни қўшганда мисрлик 57 та самарали ҳаракат амалга оширди. Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлганида, Салоҳ "Олтин тўп" учун курашда ҳам фаворитга айланиши мумкин, лекин бундай бўлмади ва АПЛнинг ўзи етарли бўлмайди. Муҳаммад 33 ёшни қаршилади, вингер борган сари кўпроқ, шу ёшда Месси қилганидек, тежамкор режимда ўйнамоқда. Натижада, бошқа бир футболчи Салоҳнинг ўрнига тер тўкиши талаб этилади. "Ливерпуль" учун ёмон томони Муҳаммад Африка Кубогига кетиши. Мусобақа 21 декабрь - 18 январга режалаштирилган. Салоҳ АПЛнинг тахминан 6 учрашувини ўтказиб юборади, уларнинг орасида "Арсенал"га қарши учрашув ҳам бор. Миср сафидаги ўйинлар Салоҳнинг жароҳат олиш эҳтимолини оширишдан ташқари, Африка Кубогидан у кўпинча ёмон спорт формасида қайтади. ёши ўтгани сайин қўшимча мусобақа, қўшимча босим қийинроқ кечмоқда. Слот ҳозирдан Муҳаммаднинг ўрнини ким босиши ҳақида ўйлаши зарур.
Ван Дейк ҳам тезлигини йўқотмоқда
Инсоният табиат қонунларига қарши чиқа олмайди. 34 ёшда оғирлиги тахминан 100 килограмм бўлган эркак, у спортчи бўлса ҳам, секинроқ югуради. Ван Дейк тўпга улгурмаган вазиятларда қоидани бузмоқда. "Ливерпуль" ҳимояси етакчиси позиция танлашни зўр билади, лекин бошқа кўплаб жиҳатларда Виржил кучаймаётгани ҳам факт. Слот у билан хайрлашишга жазм қилмади ва жамоада қолишга кўндирди. Тажрибали ҳимоячи ёш жамоадошларидан кейин оптимал спорт формасига кириб олади, лекин муҳим фигура бўлиб қолаверади. Хўш, "қизиллар" ҳимоясида яна кимлар бор? "Ливерпуль" ишқибозлари клуб футболчилар билан хайрлашишда кўпинча терс ҳаракат қилаётганига эътибор қаратишди. Баъзи позицияларда ўйинчилар сони анча кўп, лекин аввалги мавсум "Ливерпуль" марказий ҳимоясида асосий жуфтлик ван Дейк ва Конате, захирада эса Гомес бор эди. Ўтган мавсум захирадаги ёшлар керак бўлмади, лекин асосий таркиб вакилларидан бири жароҳат оладиган бўлсачи — бу яна битта муаммо. Скаутлар "Парма"дан Жованни Леонини таклиф қилишди, лекин италиялик эндигина 18 ёшда.
Чемпионлар Лигаси — қўшимча "бош оғриқ"
АПЛдаги ғалаба бюджетга яхши пул келтирди, бироқ Чемпионлар Лигасида анча эрта ПСЖга имконият бой берилиши оқибатида, турнирни тарк этиши "Ливерпул"га анча қимматга тушди. Парижда Слотнинг омади чопди, мағлубият анча йирик бўлиши мумкин эди, аммо Алиссон яхши ўйин кўрсатди, Эллиотт ғалаба голига муаллифлик қилди. Французлар сафарда жавоб беришди ва пенальтилар сериясида ғалабани қўлга киритишди. 2026 йил баҳорида "Ливерпуль" боссларига Чемпионлар Лигасида камида ярим финал керак. Янги форматда умумий босқичда ҳам жиддий ўйинлар сони ортди. Слот ва "Ливерпуль" етакчилари ўтган мавсум ҳаётнинг ўзи уларга кулиб боққанини тан олишлари керак. Гвардиола фаолиятида илк бор инқирозга дуч келди. Артета Чемпионлар Лигасида одатдагидан кўпроқ қолиб кетди — натижада АПЛга "Арсенал"нинг кучи етмай қолди. Мареска бошчилигидаги "Челси" "Ливерпул"дан олтин медалларни олиб қўйишга тайёр эмасди. Энди эса "Ливерпул"га қаршилик қиладиган жамоалар катта пуллар сарфлаб, янги мавсумга тайёргарлик кўришди. Назарий жиҳатдан Слот шогирдлари — яққол фаворит, лекин амалда ҳам шундай бўлармикин. "Арсенал" ҳам ниҳоят чемпионликни қўлга киритиш умидида, "Манчестер Сити" ҳам режалаштирган ўзгаришларини амалга ошириб олди. "Ливерпуль" учун муҳими барча янги футболчилар бирданига жамоага киришиб кетиб, ўз даражасини кўрсатиши зарур. Ҳозирча эса Арне жамоасига керагидан ортиқ баҳо бериб юборилаётгандек, уёғига нима бўлса ҳам, августда совринни топшириб қўйиш — хато бўлади.
Хорижий сайтлар асосида Омонжон Тўхтамирзаев тайёрлади
Похожие новости

Комментарии
Tyler Morton 15-mln yevro
Jarrell Quansah 35-mln yevro
Nathaniel Phillips 3,5 mln yevro
Kaomin Kelleher 20-mln yevro
Trent Alexander-Arnold 10-mln yevro
Darwin Nunez 65-mln yevro
Futbolchilar sotuvidan ancha pul ishlab oldi
Ketishi mumkin
Kostas Tsimikas 18-mln yevro West Hem
Ben Doak 29-mln yevro Bornmut
Frimpong/ Bredli
Van Deyk/ Gomez
Konate/ Leoni
Kerkez/ Robertson
Wirtz/Szoboszlai
Gravenberh/ Endo
Mac Allister/ Jons
Salah/ Elliott
Gakpo / Ngumoha
Ekitike/ Chieza