"Ливерпуль" Мусиалани сотиб олмоқчи
18 мар 19:52
Новости
"Ливерпуль" Мусиалани сотиб олмоқчи
21 ёшли Жамол Мусиала Европанинг энг яхши ёш иқтидорларидан бири саналади ва "Бавария" уни 100 миллион фунтга баҳоламоқда.
Мусиаланинг шартномаси тугашига яна икки йил бор ва ҳозирча "Бавария"нинг Жамолни янги битимга кўндиришга уринишлари муваффақиятсизликка юз тутди.
"Football Insider" хабарига кўра, Мерсисайд клубида ишлаш учун қайтаётган "Ливерпуль" собиқ спорт директори Майкл Эдвардс Мусиалани ёздаги асосий мақсадларидан бири сифатида кўрмоқда.
"Челси" академиясида 9 йил ўтказган Мусиала жорий мавсум "Бавария" сафида 10 та гол урди ва 6 та голли пас узатди.
Похожие новости
22:34
Бундеслига. "Бавария" 6та тўп киритилган ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди 8
15:11
Саудия Арабистони клуби Салоҳ билан музокаралар олиб бормоқда, ушбу клубга ван Дейк ҳам қизиқ 1
Комментарии