"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда
21 дек 2025 11:54
Новости
"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда
"Сельта"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Оскар Мингеса фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.
Испаниялик футболчининг амалдаги шартномаси мавсум якунлангач ўз ниҳоясига этади, шу боис у январь ойидан бошлаб бошқа клублар билан бемалол келиша олади.
"Барселона"нинг 26 ёшли тарбияланувчисини таклиф қилишга "Ливерпуль” қизиқиш билдирмоқда, шунингдек, "Ньюкасл" ва "Брайтон" ҳам даъвогарлар қаторида.
Transfermarkt портали экспертлари Оскар Мингесанинг нархини 18 млн еврога баҳоламоқда. Жорий мавсумда футболчи "Сельта" сафида барча мусобақаларда 20 та ўйинда битта гол ва учта голли узатмани амалга оширди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2
Комментарии