RU

Последние новости

09:58"Арсенал"нинг яна бир етакчиси терма жамоада жароҳат олди  0 09:20"Реал Мадрид"нинг 32 ёшли футболчиси жароҳатлар сабаб фаолиятини якунламоқчи  2 08:40"Андижон" бош директори Рубин Хебайнинг жамоага келиши ҳақидаги саволга жавоб берди  2 08:08Гвардиола Чемпионлар лигасида қайси жамоага тўқнаш келишни истамаслигини айтди  11 07:31ЖЧ-2026 Саралаш. Бугун БААга қарши майдонга тушамиз  19 06:01Ёрқин Назаров: "БАА ақлли жамоа, ғалаба қозонмаслик мундиал вазифасини қийинлаштиради"  8 01:56Миллатлар лигаси. "Сўғдиёна" футболчиси иштирок этган баҳсда Уэльс зафар қучди, Украина дурангга рози бўлди ва бошқа натижалар  2 01:47Миллатлар лигаси. "Гигантлар тўқнашуви"да немисларнинг қўли баланд келди  3 01:44Миллатлар лигаси. Коло Муанининг голлари Францияга Бельгия устидан ғалабани тақдим қилди  0 01:40Миллатлар лигаси. Италия Исроилни йирик ҳисобда таслим қилди  6 01:21Гюндоган, Мюллер ва Нойер терма жамоа билан хайрлашишди  1 01:11Шченсни: "Мен қўрққан ягона футболчи Месси бўлган"  3 00:40Суперлига бош директори: "ЧЛнинг янги формати ўзини оқламаяпти"  5 22:56"Реал" "Байер"нинг 40 млн. евролик футболчисини сотиб олмоқчи  0 22:27ФФФ бренд ҳамкори: "Мухлислар Мбаппени ёқтиришмайди"  3

Литвага қарши ўйин, мундиалга тайёргарлик борасида Равшан Элибоев қандай фикрда? Новости

Литвага қарши ўйин, мундиалга тайёргарлик борасида Равшан Элибоев қандай фикрда?

12 сентябрь - 3 октябрь кунлари Литва мамлакатида футзал бўйича Жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтади.

Унда Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон футзал терма жамоаси ҳам иштирок этади. Жаҳон чемпионати старти олдидан футзалчиларимиз Литвага қарши сўнгги ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Мазкур беллашувдан сўнг терма жамоамиз дарвозабони Равшан Элибоев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бу ўйин жахон чемпионатидан олдинги охирги ўртоқлик учрашуви эди”, - дея сўз бошлади Элибоев. Шунга қарамай, биз ушбу учрашувда ҳар хил тактикаларимизни синовдан ўтказдик. Бу ўйинда ҳисоб биз учун муҳим эмас эди. Рақибимиз Литва эса ўйинга жуда яхши тайёргарлик кўргани сезилди".

Литва терма жамоаси ҳақида

“Бу Испания ёки Аргентина даражисидаги терма жамоа эмас. Биз шу даражадаги терма жамоалар билан қай тариқа ўйин намойиш этишни синовдан ўтказиб олдик. Камчиликларимиз ва ютуқ томонларимизни аниқлаб олдик.

Терма жамоанинг тайёргарлиги хусусида

“Ўзбекистон футзал терма жамоаси Жаҳон чемпионатига 200 фоиз тайёр деб ўйлайман. Насиб қилса, буни биз мусобақа давомида ўз ўйинимиз билан исботлашга бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Гуруҳдаги барча рақибларимизни қуръа ташланганидан буён ўрганишда давом этмоқдамиз. Бу турнирда бирорта кучсиз терма жамоа йўқ.
Гуруҳдошларимиз Россия, Гватемала ва Миср терма жамоаларининг ҳар бири кучли ва ўз ўйин услубига эга", - дейди Равшан Элибоев. 



Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика