RU

Последние новости

23:15Мексика Эроннинг ЖЧ-2026даги ўйинларини қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат президенти маълум қилди  0 22:52“Барселона” Бастонига қизиқиш билдирмоқда. “Интер” футболчига нарх белгилаган  0 22:36Про лига: мураббийлар билан танишамиз — ОФК Кубоги-2011 ғолиби, "Навбаҳор" собиқ устози ва 2024 йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи (1-қисм)   0 22:04"Спортинг" — "Будё Глимт". Таркиблар маълум  4 21:30Гринвуд "Ювентус"нинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадига айланди  0 21:18"Манчестер Юнайтед" Каземиро бўйича қарорни қайта кўриб чиқмайди  1 20:49Костакурта: "Мен Леауни алмаштирмаган бўлардим"  0 20:21Расман: Францис Нарх "Каттақўрғон" футболчисига айланди  4 19:52"Арсенал" ҳимоячиси билан хайрлашмоқчи эмас  1 19:24Кувайт FIFA Series мусобақасида иштирок этмайди  1 18:55"Манчестер Сити" Испания терма жамоаси ҳимоячисига кўз тикди  2 18:27Анчелотти: "Вини — камтар, қувноқ ва ҳақиқий иқтидор"  8 17:59"Атлетико" Альварес бўйича қарор қабул қилди  2 17:31"Реал" футболчиси жамоадаги ўрнидан норози  5 17:02Ди Канио: "Леау майдонда сайр қиляпти"  1

Леонарду Жардим: "Пахтакор" биринчи бўлимда яхшироқ ҳаракатланди. Имкониятларимиз камайиб кетди" Новости

Леонарду Жардим: "Пахтакор" биринчи бўлимда яхшироқ ҳаракатланди. Имкониятларимиз камайиб кетди"

Осиё Элит Чемпионлар лигаси 6-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Ал Айн" (1:1) баҳсидан сўнг БАА жамоаси бош мураббийи Леонарду Жардим ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.

"Биринчи 45 дақиқаликда жамоам яхши ўйин намойиш эта олмади. Биз агрессив ўйин намойиш эта олмадик. Бу менга ёқмади. Рақибга деярли қаршилик кўрсатмадик ва яккакурашларда мағлуб бўлдик. Танаффусда футболчилар билан гаплашиб олдим ва "Ал Айн" яхшироқ ўйнаш кераклигини айтдим. Иккинчи таймда эса рақибга яхши қаршилик кўрсатдик. Ҳимояда ва ҳужумда кўпроқ тўпга эгалик қилишимиз керак эди. Четлатишдан сўнг ҳам биз ғалаба қозонишга интилдик. Футболчиларим курашишда давом этди. Мен сўнгги сонияга қадар курашишни ёқтираман. Биз бугун ғалаба қозонишни мақсад қилгандик. Афсуски, бугун икки очко йўқотдик ва олдинда фақатгина иккита баҳс қолди. Имкониятларимиз камайиб кетди. Энди биз бошқа жамоаларнинг натижаларига боғланиб қолдик.

- Дуранг натижаси бугунги ўйин учун адолатли натижа бўлди деб ўйлайсизми? Икки жамоа ҳам ҳисобни йириклаштириш учун етарлича имкониятларга эга бўлишди.

- "Пахтакор" биринчи бўлимда фаолроқ эди ва улар кўпроқ гол уришлари мумкин эди. Танаффусдан сўнг эса бизда имкониятлар пайдо бўла бошлади. Дуранг натижаси ўйинга мос бўлди деб ўйлайман.



- "Ал Айн" қизил карточкадан сўнг ўйинни кучайтира олди. Четлатиш футболчиларингизга яхши таъсир қилди деб ўйлайсизми?

- Йўқ. Биз иккинчи таймга бошқача ёндашув билан майдонга тушдик. Футболдаги энг муҳим омиллардан бири - хоҳиш. Кучли истаксиз катта натижаларга эришиб бўлмайди. Биз иккинчи таймда янада кўпроқ иштиёқ билан курашдик. Баҳс сўнгида Куаме ажойиб вазиятга эга бўлди, аммо рақиб дарвозабони жуда яхши ҳаракат қилди деб айта оламан.

- Тошкентдаги совуқ об-ҳаво жамоангизга қандай таъсир ўтказди? Футболчиларингиз учун бундай иқлимда футбол ўйнаш қийин бўлмадими?

- Об-ҳаво катта таъсир ўтказди демайман. Ҳаво бироз совуқ бўлгандир, аммо бундай иқлим футбол ўйнаш учун жуда қулай, менимча. Мен кўпроқ майдон ҳолати ҳақида гапиришим мумкин. Элит Чемпионлар лигаси учун майдон ҳолати яхшироқ бўлиши керак деб ўйлайман. Балки "Пахтакор"да бошқа майдон йўқдир, лекин бундай мусобақада иштирок этаётган жамоаларга яхшироқ майдон тақдим этилиши керак. Майдон ҳолати бугунги натижа учун баҳона бўла олмаслиги аниқ.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика