"Лео кетган пайт биз уни соғинамиз. Имконият борида ундан роҳат олинг". Линекер Мессини 33 ёши билан табриклади
24 июн 2020 16:33
Новости
"Лео кетган пайт биз уни соғинамиз. Имконият борида ундан роҳат олинг". Линекер Мессини 33 ёши билан табриклади
Англия терма жамоаси собиқ футболчиси Гари Линекер "Барселона" ҳужумчисининг 33 ёшга тўлгани билан табриклади.
"Лионель Мессининг туғилган куни билан табриклайман. У ажойиб фаолиятининг қуёш ботиш нуқтасига яқинлашди. 722та ўйинда 699та гол урган ижодкор ва қизғанмайдиган футболчи, самарали ва дарвоза қаршисидаги қотил.
Лео кетган пайт биз уни соғинамиз. Имконият борида ундан роҳатланинг", - деб ёзади Линекер.
Месси "Барселона"нинг асосий жамоасида 2003 йилдан бери ўйнаб келади. Форвард "кўк-анорранглилар" билан 10 карра Испания чемпиони, 6 карра Кубок ва 8 карра мамлакат Суперкубоги соҳиби. Шунингдек Лео Каталония клуби таркибида 4 бор Чемпионлар Лигасини қўлга киритган. Бундан ташқари. Уч карра УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги ЖЧ ғолиби бўлган.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии