RU

Последние новости

09:56"Интер"га "Челси" ҳужумчиси керак  1 09:27Саудия клублари Роберт Левандовскига даҳшат сумма таклиф қилишган  2 08:58"Бавария" нархни 60 миллион еврога оширди  1 08:29"Барселона" футболчисини 60 миллион еврога сотишга тайёр  0 08:00Луис Энрике: "Бу адолатли ёки йўқлигини билмайман"  4 07:31Here we go! "Ливерпуль" яна бир транферни ҳал қилди  2 07:00Суперлига. "Бухоро" "Хоразм" билан дуранг ўйнади, "Сурхон" эса ўз майдонида "Бунёдкор"ни ишончли ҳисобда енгди  1 02:15ПСЖ ўйинда ва пенальтилар сериясида камбэк амалга ошириб, УЕФА Суперкубогини қўлга киритди!  32 00:55Рэшфорд "Барса" ҳақида: "Англиядан фарқли ўлароқ, бу ерда ҳамма нарса шиддатли"  13 00:36Февзи Давлетов: "Гол ўтказиб юборганимизда жаҳлим чиқди"  3 00:20Иньиго "Ал Насср"га ўтиши ҳақида: "Бундай таклифни кўрганда ишона олмадим"  4 00:02Илёс Зейтуллаев: "Мағлубиятдан тўғри хулоса чиқаришимиз керак"  2 23:39Ҳаким Фузайлов: "Баҳс давомида яққол устунлик қила олмадик"  0 23:35Виктор Карпенко: "Руҳан тикланиб олсак, юқорига кўтариламиз"  6 23:01ЕКЛ саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" "Викинг"дан икки ўйин натижасига кўра устун келди ва кейинги босқичга йўл олди. Шомуродовдан ассист!  23

Лео Игита: "Бу мен учун сўнгги ЖЧ эди" Новости

Лео Игита: "Бу мен учун сўнгги ЖЧ эди"

Жаҳон чемпионати чорак финалидан ўрин олган Қозоғистон – Аргентина (1:6) ўйинидан сўнг қозоғистонликлар посбони Лео Игита фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида

- Қийин баҳс бўлди. Биринчи таймда назорат бизда эди, ҳаммаси яхши кетаётганди. Иккинчи таймда хатолар қила бошладик. Аргентиналик футзалчилар хатоларга жавоб бериш бўйича мутахассис бўлиб кетишган. Улар хатоларни кечирмайди ва бир неча йиллардан буён буни исботлаб келмоқда. Албатта, мағлубиятга учраш аламли. Бироқ жамоадошларим билан фахрланаман, улар фақат ғалаба учун майдонга чиқишди. Бошимизни тик тутган ҳолда уйга қайтишимиз керак, чунки муносиб ўйнадик. Ўзбекистон халқига қўллаб-қувватлаш учун миннатдорлик билдирмоқчиман. Барча мухлислар, яқинларимизга раҳмат. Ташкилотчилик ва мусобақа учун масъулларга ташаккур!



- Қозоғистон ўз олдига қандай мақсадни қўйганди ва қанчалик бунга эриша олди?

- Дастлабки мақсадимиз гуруҳда биринчи ўринни эгаллаш эди, аммо бу унчалик ўхшамади. Испанияга қарши яхши ўйнаб, дурангга эришдик. Ливияни йирик ҳисобда мағлуб этдик. Янги Зеландияни ҳам енгдик. Иккинчи ўрин билан плей-оффга чиқиб, Португалия билан рўбарў келдик. Жаҳон чемпионини чиройли ўйин эвазига ютдик. Умуман олганда, барча вазифаларни муваффақиятли бажардик. Бугун ҳам ҳаммаси режа бўйича кетаётганди, бироқ иккинчи таймда барчаси назоратдан чиқиб кетди. Вазиятлар бўлди, аммо унумли фойдалана олмадик. 1:6 ҳисоби қайд этилганига қарамай, бошимизни тик тутган ҳолда юришга лойиқмиз деб ўйлайман.

- Терма жамоадаги фаолиятингизни якунладингизми?

- Терма жамоадаги фаолиятим якунланмади. Аммо бу мен учун сўнгги ЖЧ эди. Учта мундиалда қатнашдим. Кейинги ЖЧда 43 ёшда бўламан, бу қийин бўлади. 

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика