RU

Последние новости

11:05Ўзбекистон БААга қарши кўк либосда ўйнайди  2 10:54"Арсенал" афсонаси Гвардиоладан сўнг "Манчестер Сити"ни бошқариши мумкин  0 10:23"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун яна бир номзод пайдо бўлди  1 10:08Жаъфар Ирисметов: "Ҳозир терма жамоанинг ўйинини яхши ёки ёмон дейдиган пайт эмас"  3 09:50"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топиб қўйди  2 09:45Игорь Шквирин: "Гуруҳда рақобат кучли, хатолардан керакли хулоса чиқарилмаса қимматга тушади"  3 09:14"Реал Мадрид" МЮ футболчисини сотиб олиши мумкин  2 08:40ФИФА президенти ўзининг расмий саҳифасида Ўзбекистонда футбол жадал суръатда ривожланаётганини эътироф этди   4 08:04Гвардиола бир шарт билан Италия клубларидан бирини бошқаришга розилигини маълум қилди  1 07:36Модричнинг "Реал Мадрид"даги келажаги маълум  0 01:40Миллатлар лигаси. Австриядан 5:1, Грециядан ғалаба ва Фарер ороллари — Латвия ўйинида дуранг  2 01:12Коке "Атлетико"нинг 2014 йилги чемпионлиги ҳақида: "Ўзимни FIFA ўйинидаман деб ўйладим. Ўшанда "Барселона"да Месси, "Реал"да эса Роналду бор эди, даражани ўзингиз бир тасаввур қилиб кўринг"  4 00:50Биласизми? БАА терма жамоаси футболчиси Ўзбекистонга келса қамоққа олиниши мумкин   23 00:18БАА Тошкентга тўртта йўқотиш билан келди  11 23:21Терзич "Манчестер Юнайтед" бош мураббийига айланиши мумкин  2

ЛегионерУз. Абдухолиқов ва Турсунов жамоаларидан тушкун ҳолат, улар миссиядан узоқлаша бошлади Новости

ЛегионерУз. Абдухолиқов ва Турсунов жамоаларидан тушкун ҳолат, улар миссиядан узоқлаша бошлади

Қатар Юлдузлар Лигасининг 18-тури ўзбекистонлик футболчилар тўп сурадиган клубларга омад келтирмади.

Аввалига Санжар Турсуновнинг “Ал-Ҳарайтият” клуби принципиал ўйинда “Ал-Араби”га қарши майдонга чиқиб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Мазкур ғалаба сабаб мезбонлар турнир жадвалида олдинга ўтиб олди, Турсунов жамоаси эса хавфли зонага қайтиб кирди. 

Аль-Араби

Катарс Старс Лига . Тур 18

23/02/2018, 17:50

1
:
2
Завершен

Аль-Кхураитиат

45'
90'

Мазкур жамоаларнинг 1-давра ўйинида ғолибни аниқлашнинг имкони бўлмаганди — 1:1. Агар “Ал-Ҳарайтият” зафар қучганида, лигада жон сақлаб қолиш учун катта қадам ташланган бўларди.

Темурхўжа Абдухолиқов тўп сурадиган “Ас-Сайлия” клуби ҳам жадвалда ёнма-ён бораётган клубдан енгилди. Оқибатда “Умм Салал” футболчилари кучли тўртликка кириб олди. “Ас-Сайлия” эса Чемпионлар Лигасига йўлланма бериши мумкин бўлган сўнгги поғонадан 1 та пастга тушди.

Умм-Салал

Катарс Старс Лига . Тур 18

23/02/2018, 20:00

0
:
1
Завершен

Аль-Сайлия

45'
90'

“Ас-Сайлия” сўнгги 10 та ўйиндан фақатгина 1 тасида зафар қуча олди. Бу қониқарли кўрсаткич эмас. Абдухолиқовга ҳам, жамоасига ҳам мавсумнинг аввали яхшироқ келганди. Якун арафасида эса омад керагидан кўп узоққа кетиб қолгандек. “Умм Салал”га қарши 1-давра ўйинида “Ас-Сайлия” 3:2 ҳисобида ғолиб чиққанди.

19-турда “Ас-Сайлия”га бироз осон бўлади: рақиб — “Ал-Ҳор”. Санжар Турсунов жамоасида эса навбатдаги қийин ўйин — “Ал-Аҳли”.

Championat.asia статистикаси

Санжар Турсунов ҳам, Темурхўжа Абдухолиқов ҳам Қатар Юлдузлар Лигасида мунтазам ўйнамоқда. Шунга қарамай, миллий терма жамоа учун вақтинча масъул бўлган Тимур Кападзе Сенегал ва Марокашга қарши ўйинлар учун Турсуновни таркибга киритмади. Абдухолиқов эса терма таркибидан жой олди. Айни вақтда Турсунов учун асосийси — жамоасининг лигада жон сақлаб қолиши. Келгуси тақдири қандай кечиши эса ҳозирча номаълум.

Автор :
Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика