RU

Последние новости

16:45"Андижон" ўз уйида ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:21"Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" "Бавария" юлдузи учун 100 млн фунт сарфлашга тайёр  2 15:41"Вест Хэм" Поттерни 6 ўйиндаги 5 мағлубиятдан сўнг ишдан бўшатди  0 15:25"Брентфорд" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  7 14:58Йилнинг энг яхши мураббийини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  1 14:27"Навбаҳор" клубини вақтинчалик ким бошқариши маълум бўлди  10 13:56Йилнинг энг яхши дарвозабонини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  6 13:22Нарзулла Сайдуллаев "Олтин тўп" учун кимларга овоз берди?  12 13:08"Ал Ҳилол" ўйинчилари Нуньес ва Ал Довсари "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  18 12:24Араухо "Барселона"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  0 11:50АПЛнинг икки гранди 115 млн еврога баҳоланган футболчи учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  8 11:22Кейн АПЛга қайтиш ҳақида ўйламаяпти: "Менга "Бавария"да ўйнаш ёқади. Шартномани узайтиришни муҳокама қилишимиз мумкин"  1 10:45"Қизилқум" 5 йилдан буён Наманганда гол ура олмаяпти  3 10:17"Ливерпуль" футболчиси учун мавсум якунланди  1 09:50Асосий рақиб мағлуб этилганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  22

Ла Лига. 2 та қизил кўрсатилган баҳсда “Валенсия” рақибини 5:1 ҳисобида таслим этди (+жадвал) Новости

Ла Лига. 2 та қизил кўрсатилган баҳсда “Валенсия” рақибини 5:1 ҳисобида таслим этди (+жадвал)

Испания чемпионати 4-турида “Валенсия” ўз майдонида “Хетафе”ни қабул қилиб, 5:1 ҳисобида ғалабага эришди.

“Кўршапалаклар” сафида ҳимоячи Тони Лато, ярим ҳимоячилар Самуэль Диас Лино, Нико, ҳужумчилар Самуэль Кастильехо ҳамда Уго Дуро гол уришди. Рақиблардан ҳимоячи Педро Гастон Альварес Соса ўйиннинг охирги дақиқаларида жавоб тўпини киритди.

Шунингдек, жамоалар учрашувни 10 кишидан бўллиб якунлашди. Аввалига, мезбонлардан Илайс Мориба иккинчи сариқни олди, кейин эса Мауро Арамбарри майдондан четлатилди.

Ушбу ғалабадан кейин Женнаро Гаттузо шогирдлари очколари сонини 6 тага етказиб, турнир жадвалида 10-ўринга кўтарилди.

"Валенсия" – "Хетафе" 5:1 (3:0, 2:1)

"Месталья"

Голлар: 1:0 – 7 Тони Лато, 2:0 – 14 Лино, 3:0 – 16 Кастильехо, 4:0 – 65 Нико Гонсалес, 5:0 – 68 Дуро, 5:1 – 78 Альварес.

"Валенсия" – Мамардашвили, Тьерри Коррейя, Джемерт, Диакаби (Москера, 74), Тони Лато (Фулькье, 70), Гильямон, Нико Гонсалес (Алмейда, 70), Муса, Кастильехо (Мориба, 70), Маркос Андре (Дуро, 24), Лино.

"Хетафе" – Сория, Иглесиас, Джене (Митрович, 29), Дуарте, Анхилери, Аленья (Мунир, 46), Арамбарри, Сеоане (Альварес, 46), Унал (Мата, 77), Майораль, Порту (Максимович, 46).

Огоҳлантиришлар: Аленья (10), Арамбарри (41), Кастильехо (45), Майораль (54), Мунир (57), Митрович (71), Мориба (75).

Четлатишлар: Мориба (88), Арамбарри (90).

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика