Куртуа: "Реал" ғалабага лойиқмиди ёки йўқ, билмадим"
03 апр 2022 10:20
Новости
Куртуа: "Реал" ғалабага лойиқмиди ёки йўқ, билмадим"
"Реал" посбони Тибо Куртуа ЛаЛигада "Сельта"га қарши ўйиндаги қийин ғалаба ҳақида гапирди.
"Бу уч очко жуда муҳим. "Сельта" майдонидаги ўйинлар доимо қийин ўтган. Ҳар ҳолда фаолиятим давомида ушбу стадионда осон ғалабага эришмаганмиз. Ғалабага лойиқмидик ёки йўқ, билмадим. Биринчи бўлимда яхши сэйвлар амалга оширдим. Шундан кейин рақибларни ўз ярим майдонига қамай олдик ва учта пенальти ишладик.
"Сельта" тўп билан яхши ўйнади ва интенсив футбол намойиш қилди. Биринчи бўлимда уларни босимда ушлаб тура олмадик. Улар марказ орқали ўйинни бошқаришди, бироқ якунда биз ютиб кетдик. Чоршанба куни ЕЧЛдаги ўйин кутиб турибди. Мақсад сари интилиш керак", - деди Куртуа.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии