Куртуа: "Агарда у бўлмаганида "Барселона" кўп ўйинларда очко йўқотган бўларди"
19 мар 2023 12:51
Новости
Куртуа: "Агарда у бўлмаганида "Барселона" кўп ўйинларда очко йўқотган бўларди"
Ушбу мавсумда каталонияликлар 25 ўйиннинг 19тасида гол ўтказиб юборишмади. Бу ЛаЛига тарихидаги рекорд ҳисобланади.
"Тер Штегенда ўсиш бор деб ўйламайман. У доимо ажойиб дарвозабон бўлиб келган. Баъзида пасайишлар бўлади, омад келмайди ва ахмоқона голлар ўтказиб юбориш мумкин. Аммо бунда ҳеч нима ўзгармайди. Ҳозир унда барчаси яхши кетмоқда. Қачонки дарвозабон ўзида ўсишни хис қилса, янада кучлироқ бўлади.
Ушбу мавсумда "Барселона" ҳимояда яхши ўйнамоқда, аммо кўплаб вазиятларда тер Штеген қутқаряпти. Улар кўп ўйинларни 1:0 ҳисобида ютишди. Агарда тер Штеген бўлмаганида "Барселона" ўша ўйинларининг айримларида дуранг ўйнаган бўларди. "Барселона"нинг 9 очко олдинлаб кетишига тер Штегеннинг ҳам ҳиссаси юқори. Унга доимо энг яхши тилакларни тилаганман, фақатгина "Реал"га қарши ўйинларда эмас.
Тер Штеген оёқда мендан кўра яхшироқ ўйнайди, мен эса ҳавода, чунки менинг бўйим узунроқ. Аммо зарбаларни қайтаришда иккимиз ҳам зўрмиз", - деди "Реал" посбони.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии