Куман Брэйтуэйтнинг жамоа учун муҳим эканлигига ишончи комил эмас
29 авг 2020 15:10
Новости
Куман Брэйтуэйтнинг жамоа учун муҳим эканлигига ишончи комил эмас
"Барселона" бош мураббийи Рональд Куман форвард Мартин Брэйтуэйт борасида қарор қабул қилмади.
Мутахассис шунингдек шошилмаяпти ҳам. Куман яқин машғулотларда данияликнинг сифатини баҳолайди. Шундан сўнг футболчи борасида қарор қабул қилади.
Брэйтуэйт 2020 йилнинг февралида "Барселона" ўйинчисига айланганди. Форвард Каталония жамоасида якунланган мавсум Ла Лига доирасидаги 11та ўйин (асосан захирадан ўйинга қўшилган)да майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.
Ўйинчининг "кўк-анорранглилар" билан тузган шартномаси яна 4 йилга амал қилади. Олдинроқ, ўйинчига АПЛдан қизиқиш бўлаётгани айтилган эди.
Комментарии