Куман “Барселона” учун Нидерландия термасидан кетишга тайёр
16 авг 2020 19:50
Новости
Манбага кўра, Нидерландия ТЖ устози Рональд Куман “Барселона”ни бошқариш учун ўз лавозимидан кетишга тайёр. Ла лига ва Чемпионлар Лигасидаги муваффақиятсизликдан сўнг каталонияликлар раҳбарияти Кике Сетьенни истеъфога чиқариши кутилмоқда.
Аввалроқ, Куман Нидерландия термаси билан келишуви борлиги туфайли “кўканорранглилар”ни бошқаролмаслигини бир неча бор айтганди, аммо энди у фикридан қайтди ва жамоани қабул қилиб олиш учун яхши имконият бор деб ҳисобламоқда.
Шунингдек, Сетьеннинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган мутахассислар орасида Маурисио Почеттино, Массимилиано Аллегри ва Тьерри Анрининг номлари ҳам бор.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии