Коутиньо "Барселона"да қоладиган бўлди
06 сен 2020 12:27
Новости
Коутиньо "Барселона"да қоладиган бўлди
Хавбек Филиппе Коутиньо фаолиятини "Барселона" таркибида давом эттиради.
"Mundo Deportivo" хабарига кўра, якунланган мавсумни "Бавария" таркибида ижарада ўтказган бразилиялик Каталония клуби қароргоҳига етиб келган ва жамоа билан машғулотлар ўтказмоқда. Жамоанинг янги бош мураббийи Рональд Куман футболчига имкон бермоқчи ва бошқа клубларга қўйиб юбормоқчи эмас.
Аммо клуб раҳбарияти футболчи учун сўралаётган 120 млн еврони тўлайдиган харидор чиқиб қолса, хавбекни сотиб юбориши ҳеч гап эмас. Ўтган йили Мюнхен клуби футболчини шунча суммага сотиб олиш имконияти билан ижарага олганди, бироқ улар бундан фойдаланишмади.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии