Конференциялар лигаси. "Челси" финал масаласини деярли ҳал қилди, "Бетис" "Фиорентина"ни кичик ҳисобда мағлуб этди
02 мая 02:10
Новости


Конференциялар лигаси. "Челси" финал масаласини деярли ҳал қилди, "Бетис" "Фиорентина"ни кичик ҳисобда мағлуб этди
УЕФА Конференциялар лигасида ҳам ярим финалнинг дастлабки баҳслари бўлиб ўтди.
"Бетис" ҳамда "Фиорентина" ўртасидаги баҳс 2:1 ҳисобида якун топди. Эзалзули ва Антониларнинг голига италияликлар Раньерининг ягона голи билан жавоб қайтаришди.
"Челси" эса Швециядаги баҳсда "Дюрганрденс" дарвозасига тўртта гол уриб, финал йўлланмасини деярли ҳал қилишди. Мезбон жамоа инглизлар дарвозасини бир марта ишғол қилиш билан чекланишди.
Жавоб ўйинлари 8 май куни ўтказилади.
Похожие новости

Комментарии