Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди
03 дек 14:44
Новости
Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди
"Барселона" ярим ҳимоячиси Дани Ольмо елка жароҳати сабабли йил охиригача майдонга туша олмайди.
Ольмо Ла Лига доирасида кеча бўлиб ўтган "Атлетико"га қарши баҳсда (3:1) жароҳат олди, у 65-дақиқада гол ургандан сўнг ноқулай йиқилиб тушди. Испаниялик футболчи ўйинни давом эттира олмади, унинг ўрнига майдонга Ферран Торрес тушди.
"As" ва бошқа испан нашрларининг маълумотига кўра, Ольмонинг елкаси чиқиб кетган – "Барселона" ярим ҳимоячиси камида тўрт ҳафтани ўтказиб юбориши кутилмоқда. Шу тариқа, у 2025 йил охирига қадар майдонга тушмайди.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Комментарии