Каземиро: “Вальверде ҳақидаги фикрим нотўғри бўлган экан”
20 фев 2020 21:55
Новости
Каземиро: “Вальверде ҳақидаги фикрим нотўғри бўлган экан”
“Реал” хавбеки Каземиро жамоадоши Федерико Вальверде ҳақида фикр билдирди.
“Икки йилдан сўнг Вальверде жаҳоннинг энг яхши “саккизлиги”га айланиш ҳақида айтгандим. Назаримда, янглишганман, боиси, у кутилганидан тезроқ юқориламоқда. Федерико ўйиндан ўйинга кучайиб, ажойиб мавсумни ўтказмоқда ва у аллоқачон “Реал”нинг асосий футболчиларидан бирига айланган.
Вальверде қаттиқ меҳнат қилмоқда. Бироқ, у ҳозир 21да, ортиқча босим тушмаслиги учун бу ёшда барчаси хотиржам қабул қилиш зарур. Энг муҳими эса у эшита оладиган камгап йигит”, дея қайд этган бразилиялик.
Вальверде жорий мавсум “қаймоқранглилар” либосида 28 ўйинда қатнашиб, 2+4 натижага эришди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии