Касильяс Испания қироллик федерациясининг раҳбари бўлиши мумкин
17 янв 2020 10:44
Новости
Касильяс Испания қироллик федерациясининг раҳбари бўлиши мумкин
Испания терма жамоаси собиқ дарвозабони Испания қироллик федерацияси (RFEF) раҳбарлиги учун даъвогарлик қилмоқчи.
38 ёшли дарвозабон Испания футбол ассоциацияси (AFE) томонидан номзод қилиб кўрсатилиши режалаштирилмоқда.
Marca нашри томонидан ўтказилган сўровда Касильяс номзоди 94% овоз жамғарган ва ташкилотнинг амалдаги раҳбари Луис Рубиалесда эса атиги 6%.
Рубиалес Испания федерациясини 2018 йилнинг майидан бери бошқариб келади.
У биринчи қарорини "Реал" билан музокаралар ўтказган Испания терма жамоасининг ўша пайтдаги бош мураббийи Хулен Лопетегини истеъфога чиқариш билан қабул қилган эди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии