RU

Последние новости

03:00Франция. ПСЖ "Тулуза" дарвозасига 3та гол урди  0 03:00Бундеслига. "Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан хет-трик  0 01:47Арне Слот: "Гвардиоланинг қолишидан хурсанд бўлдим"  0 01:13"Манчестер Сити" Чемпионшипга тушириб юборилса, Пеп жамоада қоладими? Унинг ўзи жавоб берди  1 00:43Флик Левандовскининг оффсайди борасида тушунтириш беришларини сўради  2 00:10Саудия Арабистони. Обамеянгнинг голи "Ал Насср"ни мағлуб қилди, Роналдудан 911-гол  15 23:33Россия. "Рубин" "Акрон"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 23:17Рубен Аморим: "Ўзимга, футболчиларга ва клубга ишонаман"  1 22:44Месси Флик "Барселона" бош мураббийи бўлгани ҳақида гапирди  7 22:08"Интер Майами"ни ким бошқариши аниқ  1 21:48Виталий Левченко: "Нефтчи"да ёшлар йўқ? Бунинг учун шароитлар йўқ"   8 21:35Рўзиқул Бердиев: "Чемпионатда ҳеч қандай мақсад қолмаган"  15 21:09Жамшид Саидов: "Ёш болалардек ўйнадик, рақиб бизни янчиб ташлади"  0 20:57Сергей Лушчан: "Навбаҳор" футболчилари "Нефтчи"га ўтяпти? Балки..."  2 20:33Суперлига. "Навбаҳор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1

Камолиддин Тожиев: "ОЧЛда ҳужумкор ва очиқ футбол намойиш этиш хавфли. "Ал-Райян" энг жиддий рақибимиз" Новости

Камолиддин Тожиев: "ОЧЛда ҳужумкор ва очиқ футбол намойиш этиш хавфли. "Ал-Райян" энг жиддий рақибимиз"

Осиё Элит Чемпионлар лигаси 4-тур доирасида ўтказиладиган "Пахтакор" - "Ал-Райян" учрашувидан олдин "шерлар" вакиллари матбуот анжуманида иштирок этишди.

"Эртага жуда қизиқарли ўйин кутиб турибди. Бундан аввалги рақибларимиздан энг кучлиси "Ал-Райян" бўлади деб ўйлайман. Эртага мухлисларга ёқадиган футбол намойиш этишни мақсад қилганмиз", - деди Камолиддин Тожиев.

"Эртанги учрашувда боримизни бериб, ғалаба учун ҳаракат қиламиз. Мухлисларимизни хурсанд қилишни мақсад қилганмиз. Рақибимиз анча жиддий", - деди Абдурауф Бўриев.

- "Ал-Райян"ни ҳозирги кунда қадар тўқнаш келган энг кучли рақибимиз деб айтиб ўтдингиз. Бундай хулосага келишингизга нима сабаб бўлди? Масалан, "Ал-Райян" мусобақа жадвалида энг қуйи поғонада ва барча учрашувларда мағлуб бўлди. Масалан, Қатар жамоасини "Персеполис"дан ҳам кучли деб ўйлайсизми?

- Ҳа. "Ал-Райян"нинг ҳужум чизиғи тажрибали ва кучли. Уларга яримта вазият ҳам етарли бўлиши мумкин. Шу сабабли, мен эртанги рақибимизни ортда қолган учрашувлардаги рақиблардан жиддийроқ деб ҳисоблайман. 

- Икки мавсумдан буён "Пахтакор" ўз уй учрашувларини ўзининг стадионида ўтказаётгани йўқ. Бу жамоа учун муаммо туғдирмайдими? Бундай ҳолат кетма-кет иккинчи мавсумда такрорланаётгани ғалати.

- Йўқ. Биз ўз ватанимизда ўйнаяпмиз-ку. Ўз мухлисларимиз кўз ўнгида ўйнаётганимиз энг муҳими. Стадионнинг катта аҳамияти йўқ, муҳими биз Ўзбекистонда ўйнаяпмиз.


Абдурауф Бўриевга

- Кичик жароҳатдан сўнг яна майдонга қайтдингиз. Мавсум охирлаб қолган вақтида яна майдонга қайтиш қийин эмасми? Устига-устак, халқаро майдондаги рақибларнинг даражаси анча жиддий.

- Жароҳатдан тикланиш учун кўп вақт кетгани йўқ. Тахминан 10 кун машғулотларда иштирок этмадим, холос. Дастлабки учрашувларда бироз ноқулайлик сезилди ва жисмоний жиҳатдан қийинчиликлар бўлди. Ҳозир барчаси яхши. Тўғри, ОЧЛда рақиблар даражаси анча юқорироқ бўлади, аммо мен Олимпия терма жамоаси таркибида халқаро майдонда етарлича тажриба орттирдим деб ўйлайман.

Абдурауф Бўриевга

- "Пахтакор" жамоаси мавсумни муваффақиятсиз ўтказмоқда. Чемпионлик бой берилди ва Кубок мусобақасидаги иштирок эрта якунланди. Барча совринлар бой берилганидан сўнг жамоанинг кайфияти қандай?

- Кайфият аъло. Кубокда биз ярим финалга қадар етиб бордик ва бу унчалик ёмон натижа деб ўйламайман. Суперлигада чемпионликни бой берган бўлишимиз мумкин, аммо олдимизда Осиё чемпионлар лигаси бор. Ушбу мусобақада максимал яхши натижа қайд этишга интиламиз.


- "Пахтакор" Эрон ва Ироққа қилган сафарларида асосан иккинчи рақам бўлиб ўйнади. "Ал-Шорта" бош мураббийи ҳам "Пахтакор"га қарши учрашувдан сўнг биз ғалабага яқинроқ эдик. Биз кўпроқ вазиятлар яратдик, деб айтиб ўтди. Эртага жамоа ўз уйида ва мухлислар қаршисида ўйнайди. Эртанги учрашувда ҳам "Пахтакор" эҳтиёткорлик билан ўйнайдими ёки мезбон бўлганингиз учун ҳужумкор футбол кўришимиз мумкинми?

- Чемпионлар лигасида рақибга очиқ футбол таклиф қилиш жуда хавфли. Рақибимиз жиддий эканлиги ҳақида таъкидлаб ўтдим. Уларга қаршилик кўрсатиш осон кечмайди, аммо биз эртага энг яхши ўйинимизни намойиш этишни мақсад қилганмиз.

Рейтинг: +4   

Комментарии

+5   
04 ноя 16:21:42
Azamat Turgunov
Shuni yutvolinsa yaxshi imkoniyat boʻladi yutqizsa qiyin lekin. Nima boʻgandayam Paxtakorga omad
+4   
04 ноя 16:46:13
Б Х
Оркага йул йук эй йигитлар узимизни майдонимиздамиз галаба керак Пахтакор!!!!!!!!
+4   
04 ноя 16:18:32
Abdugaffar Abdullayev
Иншааллох ғалаба биз тарафда бўлади фақат астойдил ўйнаса бўлди ҳаммаси зўр бўлади.
+3   
04 ноя 18:33:12
TeMuR1994
agar qo'mondon shunaqa qo'rqoq bo'lsa u qo'shibdan xechqanday natija bo'lmaydi
+3   
04 ноя 18:04:01
Аббосхужа
Ответ на комментарий пользователя Ochilov Farobiddin
Олдиндан магбулиятга таййоре булар
Осон (жиддий бўлмаган) рақибнинг ўзи борми денг! Фақат қўрқмасдан жон куйдириб ўйнаш керак. Ҳаракат қилса ҳаммаси осон бўлади.
+1   
05 ноя 07:47:41
Abdusalom Mirzayev
Шацких ва Ко. га жавоб бериб юбориш керак, маҳаллий ёш мураббийларга имконият бериш керак, кўпгина "легионер" мураббийлардан унчалик ҳам кам жойи йўқ, ёш мураббийлар ўртасида рақабат бўлсагина янги Рўзиқул, Миржалоллар (Бабаянлар-ҳазил), улардан ҳам яхшилари етишиб чиқади.
+1   
04 ноя 23:41:06
Davronbek Abduvaliev
Хаммаси пахтакор футбобчиларининг ўзига боғлиқ. ОЛҒААА
+1   
04 ноя 23:40:34
Davronbek Abduvaliev
Хаммаси пахтакор футбобчиларининг ўзига боғлиқ.
+1   
04 ноя 23:18:04
Ихти Хабибов
Hujumkor uyin namoyish qilinglar barbir yutqazasizlar zato muxlislarni yodida qolasilar xuddi Abramovni 2011 yildagi tarkibi singari men muxlis sifatida terma jamoamizni usha tarkibini yotdan chiqrolmayman yutqazgan uyinlari bulsayam osiyoni man man degan terma jamoasiga dars bergandi haligacha terma jamoazimizni bunaqa uyinlarini kurmayapman
+1   
04 ноя 21:26:41
=JAGUAR=
Ответ на комментарий пользователя Liverol Motor Oil
Хамма рақиб кучли,тартибли ва хавфли. Хозир хамма футбол уйнашни урганиб олган. Рақибнинг кучли тамонларини урганиб чиқдик........ Жалаааа,Европада хеч қайси клуб жамоаси шундай сафсаталарни гапирмайди,фақат бизникилар. Дабба,Бавария,Реал ёки Барсага қарши уйнамиёссан. Бор йуғи Шорта-Морта,Васл-Масл,Ал-Районларга қарши уйнавоссан. Бу клубларнинг номини туғри талаффуз қилиш хам қийин. Эркакка ухшаб уйналаринг. Футболдан мақсад купроқ гол уриш,бир жойда туриб орқага оширвуриш эмас. Қурққаннинг қу₸оғи синсин деб босиб ташаларинг. А так барибир қулидан кемайди,булани хаммаси чичқоқ
Xamma futbol o'ynashni o'rganib olgan, chiroyli futbol emas natija kerak deb asabga tegishi biram jonga tegdi shularni
   
04 ноя 22:27:01
G'ulom Murodovich
Maks ketdimi
   
04 ноя 19:43:42
Кодир
Куркиб утириб факат оркага пас берурмасдан босиб уйнаш керак бохоналаринг утмайди эртага емгир ексаям Худо хохласа бораман уйинга олга омад галаба факат галаба хеч ким тушмасаям уйинга бир узим булсаям тушаман айримлар пахтакор унака бунака дейдиган узларингди камандаларини мухокама киларинг зайбал кивордиларинг санлагамас пахтакорга осилиш
   
04 ноя 19:37:19
Кодир
Ответ на комментарий пользователя Sanjik barsa
Nasaf chempion
Насафди нима алокаси бор бу уйинга
   
04 ноя 16:37:07
Ochilov Farobiddin
Олдиндан магбулиятга таййоре булар
-3   
04 ноя 16:13:24
Sanjik barsa
Nasaf chempion
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика