RU

Последние новости

22:16Хосе Венансио Лопес Ўзбекистон футзал терма жамоасини тарк этди  2 22:11Тожикистон терма жамоаси Россия билан ўйнашни хоҳламади  0 21:48Назорат учрашуви. "Бунёдкор" - "Сурхон" 1:3  0 21:39Тўртта таймдан иборат назорат учрашувида ОКМК "Локомотив"ни таслим қилди  0 21:11Ўзбекистон терма жамоаси йиғини бошланди, Машарипов ва Шукуровдан интервью  1 21:09Ўзбекистон МТЖ Эрон ва БАА қарши ўйинларга тайёргарликни бошлади  6 21:00"Барселона"да жароҳатланганлар сафига яна бир футболчи қўшилди  2 20:40"Мен халқаро танаффусларни яхши кўраман! Ҳар икки ҳафтада шундай бўлишини хоҳлардим!" — Гвардиола  0 20:08Испания футболи афсонаси фаолиятини якунлади  11 19:50"Сўғдиёна" назорат ўйинида "Олимпик"ни 3 та тўп фарқи билан енгди  1 19:37Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг Жанубий Америкага йўл оладиган таркиби маълум  4 19:20Евгений Жук: "Бугун, айнан бугун менинг она шаҳрим Киев 5 соат ўққа тутилди"  15 19:18Кападзе навбатдаги икки ўйинда миллий жамоамизни бошқарса...  38 19:02Жалолиддин Машарипов: "Катанец билан бундай ҳолат рўй бериши биринчи марта эмас"  17 19:00Ихор Корсун: "Турнир давомида бизни қўллаб-қувватлаб турган ўзбекистонлик ва қозоғистонлик мухлисларга миннатдорчилик билдираман"  0

Камолиддин Тожиев: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан" Новости

Камолиддин Тожиев: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"

Ўзбекистон Кубоги ярим финалида "Навбаҳор"дан учралган мағлубиятдан кейин "Пахтакор" ёрдамчи мураббийи Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида иштирок этди.


- Тўртта бўлимда ҳам ўйинни назорат қилдик, яхши ўйнадик, вазиятлар яратдик. Бироқ яхши ўйин учун ғалаба берилмайди, гол урмасак ютиб бўлмайди. Пенальтилар сериясига келадиган бўлсак, бу ёғи лотерея. Бугун бизнинг кунимиз эмас экан.

- Серияда кимлар зарба беришини мураббий ҳал қиладими?

- Ким тайёр бўлса, ўша тепади. Аввало ўзларидан сўраймиз ва кейин ўзлари нечинчи бўлиб тепишларини айтишади.

- Жамоа бугун яхши ўйин кўрсатди ва кўплаб вазиятларга эга бўлди. Мавсум давомида жамоада реализацияда муаммолар бўлаётганини кўряпмиз. Хўш, бу муаммони тўғрилаш учун қанча вақт кетади?

- Буни устида ишлаш керак. Фақатгина машғулотлар орқали ҳал қиламиз. Бошқача йўл йўқ.

- Бугун Кими Мерк қайдномада бор эди. Бироқ у трибунадан ўйинни томоша қилди. Бунга сабаб нима?

- У ўзида ноқулайлик ҳис қилди. Оёқ мушакларини тортиб олганди. Шу сабабли унга дам бердик. Ҳали у термага бориши керак.

- Яхши ўйин учун миннатдорлик билдирамиз. Мағлубиятнинг сабабини нималарда деб ўйлайсиз?

- Бугун бизнинг кун эмасди. Барча ишни қилдик, вазиятлар яратдик, ўйинни назорат қилдик.

- "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацкихга Ўзбекистон Суперкубоги ўйини олдидан ҳам пенальтилар бўйича савол берганида, у пенальтиларга ишлашдан маъно йўқлигини, барчаси омадга бориб тақалишини айтганди. Сўнгги бир неча совринларини пенальтилар орқали бой бериб қўйган "Пахтакор"да ёки бир неча турнирларда пенальтилар орқали мағлуб бўлган термаларимизда бу муаммони ҳал қилиш мумкинмикин?

- Барчаси руҳиятга боғлиқ. Машғулотлардан кейин йигитлар пенальтилар, жарималар устида ишлашади. Менимча, руҳиятга боғлиқ. Йигитлар бунинг устида ишлаши керак.

- "Пахтакор" кубокдан чиқиб кетганидан кейин ОЧЛ учун имкониятлари пасайди. Чемпионатда яққол лидер бор. Клуб келаси мавсумда жамоанинг халқаро майдонсиз қолиб кетишидан қўрқмайдими?

- Йўқ, унақаси бўлмайди. "Пахтакор" ҳар доим халқаро майдонда бўлади ва олдига чемпионлик мақсадини қўяди. Ҳали олдинда ўйинлар жуда кўп. Олдиндан бирор нима деб бўлмайди.

Рейтинг: -13   

Комментарии

+8   
31 авг 00:23:23
Job Ir
Ўйинни назорат қилдик вазиятлар яратдик эмиш. Ўйинни кўпроқ Навбахор назорат қилди ва кўпроқ вазият яратди.
+7   
31 авг 00:14:52
ÒZBEKISTON 77777
Ия канила интервью беришга устали фаранг, кузда курамиз майдонла яхши эмас хали уйинлар олдинда ва хахаха макс ой
+6   
31 авг 00:22:10
Олег Шацких 11
тожиев КАМАНДА ПАМАНДАНГ БИЛАН НАРИРОГДА УЙНАЛАРИНГ, МАЛАТСИ НАВБАХОР, АГАР СУДЯГА БУГУН МУХЛИСЛАР БОСИМ КИМАГАНДА БУ ТВАР СОХТАГА ОЧИБ БЕРАДИ. АЛЛОХГА ШУКУР ФИНАЛДАМИЗ))
+6   
30 авг 23:57:21
Акрамжон
Алкаш кани? Ерни чукурок хайдамаптида бу йил? Энди буегига Уфа, Пфл халал бермаса хакамлар халол бошкарса Насаф чемпион булади! Бу йил тешик кулча силарга Камолидин!!!
+6   
30 авг 23:50:51
RusTik!
Musr lo'ttivoz qani kepkali masqaraboz. Chiqib gapirsin gaplarini. Maksim NOLIYEV!
+5   
31 авг 08:30:19
Уз.
Бу луттивозлар халкаро майдондаям шарманда килади курамиз Алкашни
+5   
31 авг 00:16:13
Алишер Абдушохидов
Клуб келаси мавсумда жамоанинг халқаро майдонсиз қолиб кетишидан қўрқмайдими?

- Йўқ, унақаси бўлмайди. "Пахтакор" ҳар доим халқаро майдонда бўлади чунки судиялари бор бир амаллаб беришади агар мабодо насаф ўзи очко йўқотмаса албатта судиялари чин дилдан ердам беришга тайёр стартда турибди яна бир томон насафи судялар чопиб бермаса. Энди макс матбуотга чиқмагани майдони баҳона қилай деса майдон тошкентники судяни баҳона қилай деса судя пахтага ен босди ҳеч қандай баҳона тополмай ердамчисини гапиртирди ердамчисиям ҳар доим Халқаро майдонда бўладимиш қанақасига ўзиям билмайди
+4   
31 авг 07:47:11
Job Ir
Ютганда мақтанадиган олиб қочар Шацких кани киролмадим матбуот анжуманига хам.
+4   
30 авг 23:59:17
Okaginasi
Укагинам, ачинарли. Аммо, ҳақиқатга тик қараш керак! Ўйин қурилиши жуда ҳам маъносиз, мазмунсиз! Бундай қарашлар билан икки-уч йилдаям бирор нарса ўзгариши қийинов...
+4   
30 авг 23:56:35
Привет
Бугун Максимни режалари иш бермадими? Сугдиёна билан чемпионат уйинида С.Иззатов уни режаларини амалга ошириб берган эди Навбахорда шунака уйинчи етишмади !!!
+4   
30 авг 23:54:46
ПСЖ
Cheranni yoqotadimi bu maks yoki yomi? Tayyor golli uromidi ble
+3   
31 авг 03:10:17
Liverol Motor Oil
Футболчи сифатида хам хеч нимани қойиллатмаган Камол Тожиев энди мураббийликда хам уша стабилликни ушлаб турибти))))
Макс эса МТЖ учун куп мехнат қилган,узоқ вақт яққол топураримиз булгану лекин унинг узбек футболидан умуман хабари йуқ.
Пахтакор учун энг маъқул вариант бу Миржалол ака Қосимов.
Хақиқий клуб легендаси ва ажойиб мураббий.
Вақт беришса клубни топ уровенга олиб чиқа оладиган ягона инсон.
Агар Шодиевларнинг қисқа лекин ёрқин даврида мураббий Шота эмас Миржалол ака булганларида ОЧЛни оларди уша мавсум.
+3   
31 авг 00:45:14
Leverpul Barselona
Мен Навбахор Насаф уйинида Наманганликлардан илтимос киламан Насаф га ютказиб очко беринглар Насаф ни чемпионлик учун ёрдам килиб Пахтакор ни бу йил курук колиши учун харакат килайлик илтимос Наманганликлар Навбахор чилар
+2   
31 авг 12:45:51
safo78
Йук унакаси булмайди,Пахтакор доимо очл булади...
Тушинмадим осиё келаси йили Пахтакорга алохида битта квота ажратармикин???
   
31 авг 16:09:52
Davronbek Abduvaliev
Воқеалар ривожини кузатамиз.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика