RU

Последние новости

00:35Жюль Кунде терма жамоа йиғинларидаги образи бўйича бирдирилган танқидларга жавоб берди  0 23:55Иньеста "Барса" ва "Реал" рақобати чўққига чиққан пайтда Испания термасидаги муҳит ҳақида гапирди  0 23:26Эрлинг Холанд Габриэлнинг бошига тўп улоқтирганидан афсусланмаслигини айтди  0 22:38Эрон терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ўтказган машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  8 22:19Дисквалификация муддати қисқарган Поль Погбанинг "Ювентус"даги келажаги аниқ бўлди  3 21:38Тен Хаг "Манчестер Юнайтед" машғулот базасида баланд девор қурдирди. У машғулотларини бегона кўзлардан беркитмоқчи  9 21:10Жозе Моуринью Арда Гюлерни жамоасига олиб келмоқчи  4 20:47Россия термаси октябрь ойидаги ФИФА кунларида ўйин ўтказмайди. Ўйинчилар очиқ машғулот ўтказиб, клубларига қайтишади  13 20:21Расман: "Сўғдиёна" жамоанинг асосий ўйинчиси билан шартномани узайтирди  5 19:56Англия футбол ассоциацияси Пакетани футболдан умрбод четлатишга чақирмоқда  6 19:31Шайхлар "Сент-Жеймс Парк" стадионини реконструкция қилиш учун 1 млрд фунт сармоя киритади  1 19:02Нико Уильямс жароҳати сабаб Испания терма жамоаси ўйинларини ўтказиб юборади  1 18:39Ўзбекистон МТЖ Эронга қарши ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  25 18:21"Футбол олами". Фарғонадаги "Аср финали" қандай ўтди?   9 18:13Аббос Файзуллаев: "Таркибимиздаги барча футболчилар ўз чемпионатларида яхши формага кириб олишди. Бу бизга анча қўл келади"  6

Камолиддин Мурзоев: «Футболимиз обрўсига путур етказадиган ҳолатлар бўляпти» Новости

Камолиддин Мурзоев: «Футболимиз обрўсига путур етказадиган ҳолатлар бўляпти»

Тажрибали ҳужумчи Камолиддин Мурзоев учун бу йилги мавсум бироз омадсиз ўтмоқда.

Сурункали жароҳатлар футболчининг ўзи истагандек ўйин намойиш этишига тўсқинлик қиляпти. Боз устига, унинг жамоаси «Олмалиқ» ҳам иккинчи даврани мухлислар, мураббийлар ва клуб раҳбарияти кутганчалик ўтказмаяпти.

Оралиқ танаффусга 4-ўринда чиқиб кетган олмалиқлик футболчилар Виктор Кумиков бошчилигидаги мураббийлар штаби ишончини тўлиқ оқлашмаяпти. Биз омадсизлик исканжасидан батамом чиқиб кета олмаётган "Олмалиқ" ҳужумчиси Камолиддин Мурзоев­ билан боғланиб, унинг мавзу доирасидаги фикрлари билан қизиқдик.

- Камолиддин, мухлислар сизни бироз йўқотиб қўйгандек бўлишди. Бу жароҳатлар таъсириданми ёки бошқа сабаблар борми?

- Биринчи тахминингиз тўғри. Афсуски, жароҳат туфайли кўп вақтимни майдондан ташқарида ўтказдим. Иккинчи даврада ҳам асосан жароҳатни даволаш билан банд бўл­япман.

- Ҳозир ўзингизни яхши ҳис қиляпсизми?

- Ҳали ҳам жароҳат асоратлари бор. Лекин шундай бўлишига қарамай, охирги икки учрашувда майдонга тушдим. Оғриқ қолдирувчи уколлар ёрдамида ўйнашимга тўғри келди.

- Бу эски жароҳатми ёки шу йил орттириб олдингизми?

- Ўтган йили олгандим. Ҳали тўлалигича битиб кетмади. Тўлақонли куч билан ҳаракат қилганимда, югурганимда оғриқ беряпти.

- Жароҳат оёғингизнинг қайси қисмида? Шифокорлар қандай ташхис қўйишяпти?

- Чап тиззамда. Шу йил қишда Германияда жарроҳлик столига ётгандим, ўша ерда муолажа олганман.

- Сурункалимасми?

- Йўқ. Кучли юкламалардан сўнг шамоллатиб қўйганман. Шу безовта қилади.


- «Олмалиқ» иккинчи даврани кўнгилдагидек ўтказа олмаяпти. Шахсан ўзингиз бунинг сабабларини таҳлил қилиб кўрдингизми?

- Хабарингиз бор, бу йил жамоамиз таркиби 70 фоизга янгиланди. Клуб олдига катта вазифалар қўйилганди. Биринчи даврани ижобий кўринишда якунладик. Кучли тўртликдан жой эгаллаб тургандик. Ҳамма нарса ўз қўлимизда эди. Иккинчи даврага тайёргарлик ҳам юқори савияда ташкил этилди. Беларусь давлатида хориж йиғинини ўтказиб қайтдик. Йиғин доирасида бир нечта ўртоқлик учрашувлари ҳам ўтказилди. Шунингдек, сафимизга тажрибали футболчилар келиб қўшилишди. Аммо иккинчи даврада биз ўйлаган, мухлислар кутган натижа кузатилмаяпти. Шахсий фикрим, омад биздан очиқчасига юз ўгирди. Футболда юқори натижага эришиш учун бир йил камлик қилади. Янги келганларнинг бир-бирини тўлиқ тушуниб ўйнаб кетиши учун вақт керак.

- Жамоада ечимини кутаётган қандай муаммолар бор? Ёки сизларга фақат омад етишмаяптими? Маошларни вақтида оляпсизларми?

- Маош масаласида ҳеч қандай муаммо йўқ. Футболчилар учун барча шароитлар муҳайё қилинган. Тўғриси, натижага салбий таъсир ўтказувчи бош­қа ҳеч қандай муаммо кўрмаяпман.

- Бундай вазиятда бош мураббий нима деяпти?

- Виктор Кумиков охиригача кураш олиб бориш кераклигини, кўпроқ меҳнат қилишимиз лозимлигини уқтиряпти.

- Камолиддин, жамоадошларингизга қараганда, сиз Кумиковни, ўз ўрнида Виктор Балютович сизни яхшироқ билади. Мана шундай омадсиз кунларда мураббийдан тавсия оляпсизми?

- Мураббийимиз бундай ҳолатга тушиб қолганимни кўп ўйламаслигимни, тушкун ҳолатга тушмаслигимни ва имкон қадар тезроқ бу «қора чизиқ»ни босиб ўтишимни айтяпти. Ўзим ҳам қандай ҳолатда қолганимни тушуниб турибман. Фақат сабр ҳамда меҳнат эвазига оғир дамларни енгишим мумкин.

- Нима деб ўйлайсиз, жамоа қийин вазиятдан чиқиб кета олармикан?

- Шунга ҳаракат қиламиз. Омадсизлик бу даражада узоқ давом этмаса керак. Фақат бирдамлик, аҳиллик, ягона мақсад сари интилиш эвазига бундай оғир вазиятдан чиқиб кетишимиз мумкин. Чемпионат якунланишига тобора оз фурсат қоляпти. Вақт кутиб турмайди. Шунинг учун, ўзимиз ҳаракат қилмоғимиз даркор.

- Жамоанинг иккинчи даврадаги омадсиз иштирокига раҳбарият танқидий муносабат билдирмадими? Умуман, улар мавжуд ҳолатни қандай қабул қилишяпти?

- Албатта, раҳбарият ҳамма шароитларни яратиб берганидан ке­йин натижа сўрайди. Бунга улар ҳар томонлама ҳақли. Лекин ҳозирча у даражада жиддий танқид бўлмади. Боиси, улар ҳам вазиятни кўриб туришибди. Мураббийлар ўз вазифаларини сидқидилдан бажаришяпти. Футболчилар машғулотларда тер тўкишяпти, ўйинларда астойдил ҳаракат қилишяпти.

- Чемпионатимизда сўнгги турларда ҳакамлар билан боғлиқ кутилмаган воқеалар кузатиляпти. Футболчиларнинг дисквалификация қилиниш ҳолатлари учради. Масалан, Ойбек Қиличев бир йилга футболдан четлатилди. Бизга хос бўлмаган бундай ҳолатларга қандай фикр билдира оласиз?

- Албатта, бу футболимизни безамайдиган, ачинарли ҳолат. Футболимиз обрўсига ҳам салбий таъсир ўтказади. ЎФФ раҳбарияти вазиятни тўлиқ ўрганиб, қарор чиқаряпти. Улардан ўтиб, бир фикр билдира олмайман. Умид қиламанки, эндиликда бу каби ҳолатлар бизнинг футболни четлаб ўтади.


Манба. "Интерфутбол" газетаси

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика