Жоэль Кожо: “Динамо” учун ўйнашга ҳар доим тайёрман”
21 сен 23:07
Новости
Жоэль Кожо: “Динамо” учун ўйнашга ҳар доим тайёрман”
Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган “Олимпик” - “Динамо” (0:3) учрашувидан сўнг самарқандликлар легионери Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Кожо, сўнги кунларда трансфер билан боғлиқ сабаблар туфайли жамоа бош мураббийи билан муносабатларингиз бузилгандек кўринганди. Шунақа вазиятда ўйинга тайёргарлик жараёни қандай кечди?
- Йўқ, ҳаммаси яхши. Бу футбол ва унда шунақа воқеалар бўлиб туради. Мен “Динамо” учун ўйнашга ҳар доим тайёрман.
- Жамоа бош мураббийи билан сизнинг ўртангизда муаммо йўқми?
- Алббатта йўқ. Ҳаммаси жойида. Бу масалани дарҳол унутдик.
- Бугунги ўйин ҳақида фикрингиз қандай?
- Бугунги учрашувда биз жамоамиз нималарга қодир эканини исботлашимиз шарт эди. Шунга монанд тайёргарлик кўрдик ва якуний натижа бизнинг фойдамизга бўлди.
Комментарии
Injiq o'yinchi jamoada muhitni buzadi, buni mavsum tugagach, tezroq sotish kerak, aks holda bu hali Abramov obro'sini yer bilan bitta qiladi. Xotinini bunga nimaga araslashtirgani sababini ham tushunmadim