RU

Последние новости

21:00ЕЧЛ. "Қайрат" - "Реал" баҳси асосий таркиблари маълум!  7 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  27 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  13 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  7 19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  3 19:20ЎФА нега жим?  10 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  8 18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  18 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  3 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  2 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  2 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  5 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  9

ЖЧ саралашдаги рақибимиз ҳам машғулотларни бошлади. Мураббий интервью берди Новости

ЖЧ саралашдаги рақибимиз ҳам машғулотларни бошлади. Мураббий интервью берди

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ саралаш ўйинларида Яман, Сингапур, Саудия Арабистони ва Фаластин билан бир гуруҳда кураш олиб бормоқда.

Бугундан Сингапур терма жамоаси ҳам машғулотларни бошлади. Жамоа бош мураббийи Татсума Йошида бўлажак ўйинлар учун 26 нафар футболчини таклиф этди. "Шерлар" 3 июнь куни Фаластин, 7 июнда Ўзбекистон ва 11 июнь куни Саудия Арабистонига қарши майдонга тушишади.

Таркибга назар ташлар эканмиз, уч нафар янги футболчини кўрамиз. Булар - Сайфуллоҳ Акбар, Ибраки Аднан ва ҳужумчи Илҳан Фанди. Терма жамоа устози Татсума Йошида йиғин олдидан шундай деди: 

- "Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган ЖЧ саралаш баҳсларига 26 нафар футболчи билан йўл оламиз. Таркибда уч нафар янги футболчи бор, ўйлайманки, улар ҳам ўзларини кўрсатади. Саудияга кетишдан олдин Дубайга бориб, у ерда Афғонистон билан ўйнаймиз. Ҳар икки жамоа ўзаро келишувига кўра, бу ўйин ёпиқ тарзда кечади. 31 май куни эса Ар Риёдда бўламиз". 

- "Ўтган бир йил давомида умуман ўртоқлик учрашуви ўтказмадик. Шу боис Афғонистон билан кечадиган баҳс биз учун муҳим ҳисобланади. Биз фақат шу ўйин орқали расмий баҳсларга тайёргарлик кўрамиз. Гуруҳдаги вазият ҳақида нима дейишим мумкин? Рақиблар кучли. Лекин шунга қарамай, биз ҳам ўзимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Мен учун энг муҳими, жамоам ҳар бир ўйинда майдонга чиқиб охиригача курашишини хоҳлайман. Мақсадимиз эса гуруҳда иккинчи бўлиш".

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика