RU

Последние новости

02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  0 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  5 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  3 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  0 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  0 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  18 22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  23 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  236 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  11 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  5

34 йиллик орзу ушалди! Ўзбекистон ЖЧда! Новости

34 йиллик орзу ушалди! Ўзбекистон ЖЧда!

ЖЧ 3-саралаш босқичи 9-туридан ўрин олган БАА – Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтди.

ЖЧ 3-саралаш босқичи

"А" гуруҳи. 9-тур

БАА – Ўзбекистон 0:0 

Абу-Даби. "Ал Наҳайён" стадиони. 21:00

Бош ҳакам: Шон Эванс

Қанот ҳакамлари: Жорж Лакриндис, Оуэн Голдрик

Захира ҳаками: Жонатан Баррейро

VAR: Александр Кинг

AVAR: Кейт Яцевич

Ўзбекистон: 1.Ўткир Юсупов, 2.Абдуқодир Ҳусанов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Фарруҳ Сайфиев (13.Шерзод Насруллаев, 65), 5.Рустам Ашурматов, 7.Отабек Шукуров, 9.Одилжон Ҳамробеков (20.Ҳожимат Эркинов, 85), 10.Жалолиддин Машарипов (17.Абдурауф Бўриев, 85), 11.Остон Ўрунов (22.Аббос Файзуллаев, 14), 14.Элдор Шомуродов, 23.Ҳусниддин Алиқулов.

Захира: 12.Абдувоҳид Неъматов, 16.Ботирали Эргашев, 6.Акмал Мозговой, 8.Жамшид Искандеров, 18.Абдулла Абдуллаев, 19.Азизбек Турғунбоев, 21.Игорь Сергеев.

БАА: 17.Ҳолид Эйса, 3.Лукас Пимента, 4.Куадо Куаме, 6.Абдалла Рамазон, 7.Али Солиҳ (20.Яҳё Али, 62), 8.Мажид Ҳассан, 10.Фабио Лима (9.Ҳариб Абдалла, 77), 16.Маркус Винисиус, 18.Кайо Лукас, 19.Ҳолид Иброҳим, 21.Луан Перейра 11.Кайо Канедо, 77).

Захира: 1.Али Ҳасиф, 22.Ҳамад Абдулла, 2.Саша Ивкович, 5.Муҳаммад Абдулбосит, 12.Ҳалифа Муборак, 13.Бадир Носсир, 14.Абдилраҳмон Солиҳ, 15.Яҳё Нодир, 23.Бруно Де Оливейра.

Огоҳлантиришлар: Ҳусниддин Алиқулов (55), Кайо Лукас (74).

ЯНГИЛАШ


90+8. Ўйин тугади! ЎЗБЕКИСТОН ЖАҲОН ЧЕМИПИОНАТИДАААААА

90+8. Ўткир Юсупооооооовдан супер сейв! 

90+6. Ҳожимат Эркинов аут ишлади. 

90+5. Бурчак тўпи самарасиз кетди. 

90+2. Ўткир Юсупов тиббий ёрдам олмоқда. 

90. Иккинчи таймнинг асосий вақтига 8 дақиқа қўшиб берилди. 

88. Ҳакамдан камроқ вақт қўшишини сўраймиз :)

85. Ўзбекистонда 2 та алмаштириш: Ҳамробеков ўрнига Эркинов, Машарипов ўрнига Бўриев ўйинга қўшилди. 

83. Ўзбекистонда 3 та ўзгариш бўлади. 

81. Элдор Шомуродов тўпга эгалик қилиб, бирин-кетин рақибларни ортда қолдирди, аммо тўп бироз узоқлашиб кетиши оқибатида уни Эйса эгаллади. 

77. БААда 2 та ўзгариш: Луан Перейра ўрнига Кайо Канедо, Фабио Лима ўрнига Ҳариб Абдалла учрашувни давом эттиради. 

76. Бугун ўйинни кўриш учун стадионга 9820 томошабин келгани эълон қилинди. 

74. Отабек Шукуровни йиқитган Кайо Лукас огоҳлантирилди. 

74. Отабек Шукуровга тиббий ёрдам кўрсатилди. Шундан сўнг Ўткир Юсупов тепган тўп рақиб посбонига қадар етиб борди. 

71. Кайо Лукас Абдуқодир Ҳусанов тегмаган бўлса-да, майдонга ётиб олди. Бу орада ўзини босиб туролмаётган Космин Олариу огоҳлантирилди. 

70. Зарбааа! Фабио Лиманинг ерлатиб йўллаган зарбасини Ўткир Юсупов қайтарди. Тасанно! 

68. Зарба! Ҳусниддин Алиқуловнинг олисдан пойлаган зарбасига аниқлик етишмади. Ўзи бугун умуман аниқлик етишгани йўқ. Манзилга аниқ борган зарбани ҳам эслолмаяпман. Гол уриш учун аниқ зарба керак.

65. Ўзбекистонда алмаштириш: Сайфиев ўрнига Насруллаев майдонга тушди. 

63. Рақиб билан тўқнашувда Фарруҳ Сайфиевнинг оёғи лат еди, унга тиббий ёрдам намойиш этилмоқда. Машарипов эса ўзгариш ҳам сўради. 

62. БААда алмаштириш: Али Солиҳ ўрнига Яҳё Али туширилди. 

60. Вау! Лукас Пиментанинг бош билан берган зарбасидан кейин Ўткир Юсупов жамоа жонига ора кирди! 

55. Ҳусниддин Алиқулов "подкат" билан рақибни тўхтатмоқчи бўлди, бироқ рақибга нисбатан қоидани бузиб қўйди ва сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

53. Уууух! Алижоновнинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан сўнг Файзуллаевнинг бош билан берган зарбаси дарвоза тўсинини титратди. 

52. Алижонов тўни олиб қўйган, терма жамоа қарши ҳужумга ўтди ва Файзуллаев Шомуродовни аниқ пас билан таъминлашда адашди. 

51. Сайфиевнинг Шомуродов томон яхши ўйланган пасини Ҳолид Эйса эгаллаб олди. 

49. Термамиз сардори Элдор Шомуродов бирга-бир вазиятга чиқиб боришига сўнгги ҳимоячи тўсқинлик қилди. 

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб – 0:0. Танаффус! 

45+3. Машариповнинг узатмасидан сўнг ҳимоячилар тўпни бартараф этишди. 

45+2. Алижоновнинг узатмасидан сўнг Машарипов ичкарида ҳимоячи билан тўқнашиб кетиб йиқилди. Рефери унинг ҳолидан хабар олмоқда. 

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

44. Мажид Ҳассан Отабек Шукуровга нисбатан қўпол ҳаракат қилди ва ҳакамга эътироз ҳам билдирди.  

41. Тажрибали футболчилар бошлаб берган ҳужум рақиб ҳимоячиси тўпни майдон ташқарисига тепиб юбориши билан якун топди. Бу Алижоновнинг Файзуллаев томон паси эди.

40. Ҳожиакбар Алижонов тўп учун курашда қоида бузди деб топилди. 

38. Уууух! Али Солиҳ берган зарба жуда хавфли, аммо ноаниқ кўриниш олди. 

37. БАА фойдасига жарима зарбаси белгиланди. Ҳусанов Кайо Лукасга нисбатан қоидани бузди. 

35. Ҳозирча на бизда, на уларда айтарли вазият бор. Икки жамоа ҳам эҳтиёткор равишда ҳаракат қилмоқда. 

32. Ҳолид Иброҳимнинг олисдан йўллаган зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди. 

29. Фабио Лимага тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Жамоалар бундан фойдаланган ҳолда сув ичиб олишмоқда ва мураббийлар кўрсатмалари тингланмоқда. 

26. Аббос Файзуллаев чап қанотда икки рақибни алдаб, ичкарида турган Шомуродовга пас узатди, аммо ҳимоячилар ҳушёр туришганини кўрсатишди.  

25. Ўзбекистон тўпни эгаллаган ҳолда ўйин назоратини қўлга олди. "Темурийлар келди, Бобурийлар келди" деган ҳайқириқ янграмоқда. 

22. Мезбонлар ҳужумчиси Али Солиҳ ҳаводаги кураш чоғида Рустам Ашурматовни итариб юборди, стандарт.  

18. Рустам Ашурматов рақиб ҳужумчисига тўсқинлик қилиб, фойдамизга тўпни сақлаб қолди, эркин зарба. 

17. Файзуллаев тўпни қанотдан ичкарига оширишга ҳаракат қилди, тўп рақибдан майдондан чиқиб кетди, аммо ҳакам эркин зарбани кўрсатди. 

16. БАА тўп назоратини қўлга олган, бу пайтда эса ўзбекистонлик мухлислар термамизни фаолликка чақирмоқда. 

14. Ўзбекистонда ўзгариш: Ўрунов ўрнига Файзуллаев баҳсни давом эттиради. 

13. Мезбонлар вакили катта тезликда олдинга интилди, вазият сўнгида Абдуқодир Ҳусанов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.  

11. Аббос Файзуллаев майдонга тушишга тайёрланмоқда. 

10. Остон Ўруновга нисбатан бироз қўпол ҳаракат қилинди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

8. Мезбон мухлислар фавқулодда пайдо бўлиб қолди ва қандайдир қўшиқлар янграмоқда. 

5. БААликларнинг ишонган тоғи Фабио Лиманинг жарима зарбасидан тепган тўпи жонли деворга тегиб майдонни тарк этди.

4. Абдуқодир Ҳусанов рақиб ҳужумчиси сал тегиб қўйди, аммо у ётиб олди ва ҳакам жарима зарбаси белгилади. 

3. Элдор Шомуродов бирга-бир ҳолатга чиқиб кетишига бир баъя қолди. Мезбонлар ҳимоячиси сўнгги лаҳзада оёқ қўйишга улгурди.  

1. Ўйин бошланди! Олға, Ўзбекистон! 

- Икки жамоа аъзолари майдонга чиқиб келишди ва мадҳиялар янграб ўтди. 

- Учрашув бошланишига 20 дақиқа қолди. 

- Футболчилар чигил ёзди машғулотларни якунлаб, кийиниш хонасига йўл олди. 

- "Ал Наҳайён" стадионида меҳмонлар учун ажратилган секторда деярли жой қолмади. Стадион ташқарисида ҳам худди шунча ўзбекистонлик мухлис бор... (ВИДЕО)

Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари стадион ҳолатини ўрганиб чиқди 

- Баҳс бошлангунига қадар Ўзбекистон МТЖнинг "Ал Наҳайён" стадионига йўл олиши ва сайтимиз фотосуратчиси Жаҳонгир Файзуллаевнинг стадиондаги муаммолар ҳақида олган видеосини кўриб туринг.

- Учрашув маҳаллий вақт билан 20:00, Тошкент вақти билан эса 21:00 да бошланади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўзи учун тарихий беллашувда мезбон БАА билан тўқнаш келади. Учрашувни сиз билан камина Шерзод Нурматов Абу-Дабидаги "Ал Наҳайён" стадионидан туриб биргаликда кузатиб борамиз. Бугун вакилларимизни ҳатто дуранг ҳам қониқтиради ва биз ЖЧ-2026га йўл оламиз!

Рейтинг: +89   

Комментарии

+1   
06 июн 07:58:05
BOBIRBEK_URINOV⚽️
Авваламбор барчани Ж/Ч йулланмаси кулга киритилганлиги билан табриклайман! Катанецга хам килган мехнатлари учун рахмат! Лекин Катанец вахимали даражада иш килгани йук! Уша-уша терма, уша-уша ютук ва маглубиятлар!
ОМАД УЗБЕКИСТОН!
+1   
06 июн 06:48:44
Nodirbek Axmedov
Ответ на комментарий пользователя FK DAVR
Nodirho'ja Yo'ldoshev, Narzulla Saydullayev, CAning ko'p yillik userlari Muhiddin Xoliqov, Mexanik-14, Nodirbek Ahmedov. Kanimex. Odil Sharipov. F.K.N, Zohid aka. Ko'pchilik xayajonda esga kelmaganlar barchani tabriklayman. Buxorolik Nuriddin, Baxodir Saidov, Muzaffar G'afforov, ...
Ассалому алайкум Жонибекжон. Раҳмат бирга бўлсин. Сизниям азалий орзумиз ўшалгани хамда хайт байрамингиз билан табриклайман.
+1   
06 июн 06:41:21
BXZ BXZ
Бу термасиз хакийкатда жуда кучли чунки асосий ва захира футболчилари йу́к хамма футболчиларимиз асосийда тушишга лойик футболчилар.
   
30 июн 22:03:46
Muzaffar
Ответ на комментарий пользователя sherbin
Сани кутлтнгни курсатади
Ха онагинанги эшшак сиксин
   
07 июн 09:05:47
UFC.Uz Pul qo'lni kiri keladi ketadi... Sevgini haqiqiysi bu Oll
Shu tarkib bilan ham yutmasa bo'lmasidida
   
06 июн 11:09:58
Элёр1985
Ответ на комментарий пользователя Адхамжон Низамов
Уткир гол ургандан хам аъло бажарди вазифасини.Уткир кахрамон.
шундай
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика