RU

Последние новости

23:09ЕЧЛ. "Монако" - "Манчестер Сити". Таркиблар аниқ!  1 23:03ЕЧЛ. "Барселона" - ПСЖ. Марказий учрашув учун таркиблар аниқ!  6 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  8 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  8 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  1 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  93 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  7 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  20 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  13 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  2 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  2

ЖЧ-2022 очилиш ўйинида Қатар ўйнамайди. Нега бундай бўлди? Новости

ЖЧ-2022 очилиш ўйинида Қатар ўйнамайди. Нега бундай бўлди?

Хабарингиз бор, жорий йилнинг ноябрь ойида Қатар мамлакатида жаҳон чемпионати бошланади.

ЖЧ-2022 қуръа ташлаш маросимидан сўнг дарҳол ФИФА тақвимни эълон қилди: турнир 21 ноябрь куни Нидерландия ва Сенегал ўртасидаги ўйин билан Тошкент вақти билан соат 15:00 да бошланади.

Дастлаб ФИФА мезбон жамоа, яъни Қатар ва қуръа бўйича рақиб бўлган Эквадор анъанага кўра очилиш ўйинида майдонга тушишини билдиришган эди. Охир-оқибат уларнинг ўйини 21:00 га кўчирилди.

Нега бундай бўлди?


ФИФА томошабинга мослашиш асосида тақвим тузади: Қатар кичик мамлакат (аҳолиси 2,8 миллион киши) ва кўплаб мухлисларни қабул қила олмаслиги сабабли, жаҳон чемпионатининг асосий аудиторияси турнирни телевидение ва стриминг хизматлари орқали кузатиб боради. Ташкилотчилар ҳар бир томошабиннинг вақт минтақасини ҳисобга олиши керак.

Агар Европада бу жараён жуда оддий бўлса, Жанубий Америка жамоаларининг тақвими билан боғлиқ вазият анча мураккаб. Қатарнинг очилиш ўйини айнан Эквадор туфайли қолдирилди: агар улар Қатар вақти билан тушдан кейин ўйнаганида, Эквадорда эрталабги 5 га тўғри келарди. ФИФА қитъанинг аҳоли сони бўйича олтинчи ўринда турадиган мамлакатини (20 миллион киши) ўйиндан ёки ширин уйқусидан маҳрум қилишни истамади.

Америка билан ҳам шундай ҳодиса содир бўлди, уларнинг ўйини Қатардан сўнг 00:00 да старт олади.

Бу воқеа илгари содир бўлганми?

2002 йил Япония ва Жанубий Кореяда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатига қадар турнир амалдаги чемпион иштирокидаги ўйин билан бошланган, бироқ чемпионга кейинги жаҳон чемпионатига автоматик йўлланма берилмагани сабабли, бу анъана тўхтатилган эди.

Ўшандан бери мезбонлар доимий равишда дастлабки баҳсда майдонга тушишарди. Энди бу анъана ҳам бузилди. 

Очилиш ўйини ҳақида нима дейиш мумкин?

Ҳозирча маълум эмас. Қатар ўйинини қолдириш қароридан кейин ФИФА бу мавзуни кўтармади.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика