RU

Последние новости

17:05Ўзбекистон Суперкубоги: дебютант “Нефтчи” саккизинчи жамоа, рекорд “Пахтакор”да  1 16:49"Футбол олами". 3-турдаёқ илк истеъфо  0 16:29Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги. Ўзбекистон чорак финалда Жанубий Кореяга йирик ҳисобда мағлуб бўлди  13 15:35Ўзбекистон Суперкубоги–2026: Бердиев рекордчи, рўйхатда хорижлик мураббийлар ҳам бор  1 15:25"Имишли" — "Сабаҳ". Таркиблар маълум  0 14:50Ким Мин Же "Бавария"ни А Серия топ клубига алмаштириши мумкин  1 14:28Ўзбекистон Суперкубоги. Тарихдаги илк учрашув ва қолган тўқнашувларда қандай натижалар қайд этилган? Кимлар майдонга тушган?  2 13:36"Интер" Саудия Арабистонидаги ўйинчига кўз тикди  1 12:48Суперлиганинг 3-туридаги ҳакамлик таҳлили: "Пахтакор" – "Навбаҳор" ва "Насаф" – "Динамо" ўйинларидаги хатолар ҳамда баҳсли қарорлар  20 12:17Мауро Бразил — Суперлигада дебют қилган илк уругвайлик футболчи  5 11:52Эндрик "Реал"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  12 11:15"Интер" "Рома" юлдузини трансфер қилмоқчи  1 10:40Расмус Хойлунднинг "Наполи"даги келажаги маълум  1 10:12Спалеттининг "Ювентус"даги келажаги маълум  1 09:43"Ливерпуль" "Реал"дан икки ўйинчини 120 миллион еврога сотиб олиши мумкин — TEAMtalk   12

Жавлон Салаҳитдинов: "Бакаев ҳам номзодлар орасида бор эди. Аммо..." Новости

Жавлон Салаҳитдинов: "Бакаев ҳам номзодлар орасида бор эди. Аммо..."

"Сўғдиёна" жамоаси Суперлиганинг 6-турида "Пахтакор"га мағлуб бўлди (1:2). Жиззахликлар ҳамон муваффақиятсизликлар гирдобида қолмоқда. Клуб раҳбарияти 4-турдан сўнг мураббийни ўзгартиришга қарор қилди. Афтидан Улуғбек Бакаев қайтиши кутилганди, бироқ сўнгги паллада черногориялик Иван Бошкович номзодида тўхталинди.

Бу борада  "Сўғдиёна" директори Жавлон Салаҳитдинов сайтимизга ўз муносабатини билдирди.

- Дастлаб яқинда жамоада амалга оширилган мураббийлар ўзгариши ҳақида...

- Ҳамма кўрди уйдаги 3та учрашувимизда 1 очкогина ишладик. "Олимпик" билан бир киши кўп бўлиб ўйнаганимизга қарамай ғалаба қозона олмадик. Наманганда йирик ҳисобда мағлуб бўлдик. Умуман олганда натижа яхши бўлгани йўқ. Истеъфогача 4та турдан 3тасини мезбон сифатида қабул қилдик. Шу боис мураббийлар штабини вазифасидан озод қилдик. Иван Бошкович билан алоқага чиқдик. Тез кунда келишувга эришилди. 

- "Навбаҳор" билан ўйиндан олдин "Сўғдиёна" Улуғбек Бакаевни ортга қайтараётганди. Бу нима учун амалга ошмади?

- Тўғри. Улуғбек Бакаев билан ҳам алоқага чиққандик. Ҳаммаси гаплашилди, дея оламан. У бироз вақт беришини сўради. Кутдик, Намангандаги ўйиндан кейин яна алоқага чиқдик. Бу пайтда "Бухоро"га кетишини маълум қилди. 

- Ёрқин Назаров ўтган йили мавсум тугашига 2 тур қолганда жамоани қабул қилиб олганди. Янги мавсумга таркибни мураббий йиғди, тайёрлади. Шу нуқтаи назардан Ёрқин Назаровнинг ишини қандай баҳолаш мумкин?

- Таркибни ўзлари жамладилар. Ҳамма ташкилий ишларни қилиб бердик. Тўғри қишда бироз муаммо бўлди. Умуман бу пайтда ҳамма бир хил ҳолатда эди. Туркияда ҳам йиғин ўтказдик. Ҳамма имкониятни берганмиз. Билмадим ҳужумчиларимиз кучсизлик қиляптими, вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз. 

-  "Сўғдиёна" учун бу йил пасайиш мавсуми бўладими? Умуман клуб бунга тайёрмиди?

- Энди 6та тур ўтди. Ўрта ўринлардаги жамоалар билан ўртада катта фарқ йўқ. Битта ғалабадан сўнг йигитларни ўзига бўлган ишончи ортади. Ғалаба керак. 2022 йил август ойидан бери ғалаба қозонганимиз йўқ. 

- Ёзги трансферлар вақтида янги мураббийнинг талабига кўра таркибда ўзгаришлар бўладими?

- 3-4та ўзгаришлар қиламиз. Ҳужумда оқсаяпмиз. Ишлашда давом этамиз. 


Абдулазиз Искандаров

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика