RU

Последние новости

03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  35 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  18 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  1 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  2 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Тоттенхэм" "Ньюкасл"га қарши ўйинда охирги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  0 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  2 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  6 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  14 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3

Жавлон Гусейнов: "Индонезияга Европа футбол стандарти кириб келмоқда" Новости

Жавлон Гусейнов: "Индонезияга Европа футбол стандарти кириб келмоқда"

Индонезиянинг "Персита Тангеранг" клубининг ўзбекистонлик футболчиси Жавлон Гусейнов Индонезияга йўл олиши, футбол даражаси ҳамда U-17 жаҳон чемпионати ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Фаолиятингиз давомида Ўзбекистоннинг кўплаб жамоаларида тўп тепгансиз. Охиргиси эса ОКМК бўлган. Индонезияга кетишингиз қандай содир бўлди? Нега Ўзбекистон кубогини қўлган киритган жамоани тарк этишга қарор қилдингиз?

- ОКМКда ўйнаб юрган кезларим мавсум якунига етгач, дастлаб Малайзиядан таклифлар бўлди. Бироқ у ерда тўпиғимдан жароҳат олганим сабабли ортга қайтишга мажбур бўлдим. Кейинчалик агентим томонидан Индонезияга йўл олиш имкони пайдо бўлди. Олмақлиқликлардан эса янги битим борасида таклиф тушмади. Шу сабабли кейинги тўрт йилни "Борнео" клубида ўтказдим.

- Индонезияга кўникишда қандай қийинчиликларга дуч келгансиз, ҳозир мослашиб кетдингизми?

- Дастлабки даврда озиқ-овқат масаласида қийинчиликлар бўлди. Шароит тақозоси билан ўшанда бўйдоқ бўлганим учун YouTube платформаси орқали таом тайёрлашни ўргандим. Ҳозир палов ва бошқа ўзбек таомларини ҳам тайёрлай оламан. Бошқа тарафлама қийинчиликка дуч келмаганман. Сабаби, маҳаллий аҳоли очиқкўнгил экан, улар хориждан ташриф буюрган футболчиларни яхши кутиб олишади. Жамоадошларим билан тезда тил топишиб кетганман.   

- Индонезия футболининг Ўзбекистондан устунликлари ва камчиликлари ҳақида сўзлаб берсангиз.

- Ўзбек футболи кўп жабҳада Индонезия футболидан устун. Бироқ бу ерда "миллионлар ўйини" жадал ривожланмоқда. Индонезия футбол ассоциацияси президенти Эрик Тоҳир катта ўзгаришларга қўл урмоқда. У "Интер" раҳбари сифатида фаолият олиб борган ва бу тажрибаси орқали Европа стандартини мамлакатга олиб киряпти. Мамлакатдаги яна бир яхши жиҳат — футболчиларга маоши ўз вақтида берилади. Шунингдек, медиа фаолияти жудаям ажойиб. Қолган жабҳаларда эса Ўзбекистон футболи устун туради. 

- Яқинда ушбу мамлакатда 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бошланади. Ушбу турнирга тайёргарлик қандай кечмоқда? Кўчаларда мундиал муҳитини ҳис қилиш мумкинми?

- Юқорида таъкидлаганимдек, юқори даражадаги медиа кучи туфайли ижтимоий тармоқлар ва телевиденияларда тарғиботлар амалга оширилмоқда. Бироқ стадионни яқин ҳудудларни инобатга олмаса, кўчаларда мундиал муҳитини ҳис қилиш қийин. Эҳтимол, 17 ёшлилар тоифасида бўлгани учун бу борада катта эътибор қаратилмаётгандир. 

- Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Ўзбекистонлик ўсмирларнинг Корея ва Саудия Арабистонига қарши ўйинларини томоша қилдим. Жамоадан яхши натижа кутяпман, чунки бу ёшда кўпчиликнинг кучи тенг бўлади. Турнир давомида терма жамоамизга мухлислик қиламан.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика