RU

Последние новости

20:50Ёмғирли ГАЛЕРЕЯ  1 20:41Бир йил футбол ўйнамаган Неймар ОЧЛ баҳсида майдонга тушиши мумкин  0 20:38Оллоберган Каримов: "Орзуларимдан бири амалга ошди. Аргентина билан муносиб ўйнадик"  0 20:20Англия футбол ассоциацияси Гвардиола билан боғланди, мураббий тез орада қарор қабул қилади  0 18:51Жамшид Искандеров: "Йигитлар эртанги ўйинга 100 фоиз тайёр!"  8 18:39Аббос Файзуллаев - ЦСКАнинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси  5 18:22ЎФА ходими: Файзуллаев эртанги ўйинга тайёр   9 17:43Роналду "Барселона" футболчиси билан ҳазиллашди  6 17:25"Барселона" раҳбарияти Хавидан iPhone ва iPad'ларни қайтаришни сўрамоқда  13 17:01Испаниянинг мағлубиятсиз серияси нечта ўйинга етди?   2 16:45Аббосбек Файзуллаев эртага майдонга туша оладими?!  20 16:41Тошкентга келган БАА ҳужумчиси охирги уч ўйинда дарвозага умуман аниқ зарба бермади  13 16:36"Арсенал"ни стандартлар бўйича Европанинг энг кучли жамоасига айлантирган мураббий  1 16:20"Барселона" "Арсенал"дан текинга футболчи олмоқчи  0 16:01Симеоне январда кетмоқчи эмас  0

Жасур Абдураимов: "70 дақиқа яхши ўйнадик..." Новости

Жасур Абдураимов: "70 дақиқа яхши ўйнадик..."

"Олмалиқ" - "Пахтакор" (2:0) ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Жасур Абдураимов ўйин борасида ўз фикрини баён этди.

"Ўйин борасида нима дейишим мумкин. Бугунги учрашувда шогирдларим 70 дақиқа яхши ўйнашди. Стандарт вазиятдан киритилган голдан сўнг, ҳаммаси ўзгариб кетди. Аввал ҳам айтганман, жамоамиз таркибида муаммо бор. Аҳмедов тўртта сариқ карточка сабаб, Ороховац ва Андреев жароҳат сабаб майдонга туша олмади. Шу сабабли ёшларни майдонга тушириб таваккалга қўл уряпмиз. Ёшлардан ким тайёр бўлса ўзини кўрсатяпти, баъзиларида тажриба етишмаяпти. Биз ҳозир ҳолатимизда бор имкониятимизни ишга соляпмиз. Сергеев борасида нима дейишим мумкин. Ҳужумчи биринчи навбатда гол уриши керак. Унинг ўйини чиқмаган ҳолатларда кимни майдонга туширишни билмайсан. Захирада унинг ўрнини босадиган футболчи йўқ. Ҳужумчилар етишмаслиги сабаб, Сергеев хизматидан фойдаланишга мажбурмиз", - дейди Жасур Абдураимов.


Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика