RU

Последние новости

20:33"Шарлеруа" — "Антверпен". Таркиблар маълум  0 20:10Суперлига. "Бунёдкор" – "Бухоро" (матнли трансляция)  4 20:05Суперлига. "Машъал" — "Андижон" 1:0 (матли трансляция)  26 20:04АПЛ. "Челси" ва "Кристал Пэлас" ўртасидаги Лондон дербиси нурсиз дуранг билан якунланди  13 19:55Суперлига. "Қўқон-1912" ўз майдонида "Сурхон"ни ишончли ҳисобда енгди  4 19:34"Манчестер Юнайтед" — "Арсенал". Таркиблар маълум  10 18:41Расмус Хойлундга Германиядан даъвогар пайдо бўлди  0 17:43ПСЖ футболчиси АПЛ клуби сафига ўтди  1 16:36"Манчестер Сити" Родриго бўйича қарор қабул қилди  6 16:04ПСЖ форварди АПЛга йўл олиши мумкин  0 15:31"Нефтчи" Наманганда "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 15:13"Рома" АПЛдаги футболчини 20 млн еврога харид қилиш ҳуқуқи билан 3 млн еврога ижарага олди  2 14:41Де Хеа "Манчестер Юнайтед"га қайтиши мумкин  2 14:08"Ювентус" "Лилль" вингерини сотиб олмоқчи  0 13:25"Рома" Санчонинг молиявий талабларини қондира олмайди  0

Жамшид Саидов: “Мезбонлик мақомидаги ўйинларимиз ҳам сафар учрашуви каби ўтаяпти” Новости

Жамшид Саидов: “Мезбонлик мақомидаги ўйинларимиз ҳам сафар учрашуви каби ўтаяпти”

Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган “Қизилқум” - “Сўғдиёна” (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Қийин ўйин бўлди. Биринчи ва иккинчи бўлим бир-биридан фарқли ўтди. Ғалабани мақсад қилгандик, сўнгги дақиқалардаги эътиборсизлик натижасида тўп ўтказиб юбордик. Навбатдаги учрашувларга тайёрланишда давом этамиз.

- Жамоанинг яна бир дарвозабони Хумоншоҳ Сайётовга ҳам чемпионат ўйинларида имконият бериш режангиз борми?

- Имконият бераяпмиз албатта. Барчасини вақт кўрсатади.

- “Қизилқум” кучли жамоаларга қарши ўйинларда фаоллик намойиш этаяпти. Жамоада шунақа руҳият борми?

- Биз ҳар бир ўйинга бир хил услубда тайёргарлик кўрамиз. Мақсад фақат ғалабага қаратилади. Футболда руҳиятга боғлиқ бўлган жиҳатлар кўп. Машғулотларда жиддий ишлаймиз, қайси жамоа рақиб бўлиши муҳим эмас, асосий мақсад ғалабага қаратилади.

- Файзулло Жуманқўзиев бугун майдонга туширилди. Бироқ, Кухианидзега имкон берилмади. Бунинг сабаби тактик услублар билан боғлиқми?

- Тактик услублар ўйин давомида ўзгариб боради. Бугун биринчи бўлимдан сўнг ўйинни боришидан келиб чиқиб, услубимизни ўзгартирдик. Мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, барчага имконият берамиз.

- Жамоа ўз майдонига ўйнамаётгани тайёргарлик жараёнига ва натижаларга салбий таъсир кўрсатадими?

- Буни вақт кўрсатади. Биз учун мезбонлик ўйинлари сафар учрашуви каби ўтаяпти. Бу албатта жамоага ҳам, қолаверса мухлисларга ҳам қийинчилик туғдиради. Клуб раҳбарияти, умуман бутун жамоа айни муаммо бўйича жиддий ишлаяпти.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика