RU

Последние новости

02:11ЕЧЛ саралаши. "Қайрат" сўнгги босқичнинг илк баҳсида "Селтик" билан дуранг ўйнади. Барчаси Олмаотада ҳал бўлади  4 01:13Шоҳмалик Комилов: "Бугун қийин бўлишини билардик. "Шўртан" - футбол ўйнайдиган жамоа"  4 00:34Биринчи лига. Охтаевдан пента-трик, пешқадамлардан ғалабалар ва бошқа натижалар  1 00:19U-21 биринчилиги. "Пахтакор"дан 8:0, "Машъал"дан камбэк, пешқадам "Навбаҳор"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 23:55Вадим Абрамов: "Мен ВАРни тушунмаяпман"  12 23:45Иван Бошкович: "Биз охиригача курашадиган жамоамиз"  8 23:40Суперлига. "Шўртан" – "Навбаҳор" 3:3  0 23:21"Динамо" Танташевнинг Жиззахдаги қарорлари бўйича расмий эътироз киритди  24 23:11Дониёр Нарзуллаев: "Бироз омадимиз келмади. Голларимни фарзандларимга бағишлайман"  0 22:36Элдор Мойлиев: "Қийналиб тўп киритамиз, кейин эса оддий гол ўтказамиз"  4 22:11Сергей Лушчан: "Қўлни туширмасдан ишлашда давом этамиз, олдинда Кубок ўйини кутяпти"  10 22:06Суперлига. "Сўғдиёна" "Динамо"га қарши ўйинда 102-дақиқада урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди   104 21:38Суарес фаолиятини Месси билан бирга якунламоқчи  3 20:55Суперлига. Ғузорда дарвозаларга 6 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  73 20:47"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттиради  5

Жамшид Саидов кубокдаги йирик мағлубиятдан сўнг: "Асосий мақсадимиз чемпионат ўйинларига қаратилган" Новости

Жамшид Саидов кубокдаги йирик мағлубиятдан сўнг: "Асосий мақсадимиз чемпионат ўйинларига қаратилган"

Ўзбекистон кубоги чорак финал босқичидан ўрин олган "Қизилқум" - "Андижон" (0:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Нима ҳам дейишим мумкин? Бугун иккинчи таркибимиз билан ўйнадик. "Андижон" кучли таркиби билан майдонга чиқди ва устунликка эга бўлди. Йигитлар ёмон ўйин кўрсатишмади, ҳаракат қилишди. Кубок ўйинларида асосан ёшлар таркиби билан ҳаракат қилдик. Асосий куч ва эътибор чемпионат ўйинларига қаратилади, чунки Суперлигадаги ҳозирги натижаларимиз бизни қониқтирмаяпти. Диванда ёнбошлаб пост ёзадиган таҳлилчилар иккинчи таркиб билан ўйнашимиз борасида кўп гапиришди. Биз мавжуд имкониятларимиздан келиб чиққан ҳолда ҳаракат қилаяпмиз. Ёш футболчиларда хатолар кузатилади, бу табиий ҳол. Бугун ҳам айрим вазиятларда футболчиларга тажриба етишмади. Умумий айтсам, ёмон ўйнамади йигитлар. Миннатдорчилик билдираман бугунги ўйин учун. 

- Жамоангиз бугун ёшлар таркибига ишонч билдирганига сабаб нима?

- Айтиб ўтдим, биз кубок ўйинларида асосан ёшлар ва ўйин амалиёти кам футболчиларга имконият бердик. Чунки асосий мақсадимиз чемпионат ўйинларига қаратилган. Гуруҳ босқичидан бошлаб биз шу йўналишда ишладик. Суперлига иккинчи давраси янада оғир ва қийин ўтишига шубҳа йўқ.

- Раҳбарият кубок ўйинларида вазифа қўймаганини айтаяпсиз. Мухлислар ҳурмати учун ҳам бугун асосий таркиб майдонга туширилса бўлмасмиди? 

- Такрор айтаман, биз ҳозир мавжуд имкониятдан келиб чиқиб ҳаракат қилдик. Ҳеч қайси мураббий майдонга ютқазиш учун тушмайди. Ёш футболчилар, ўйин амалиёти кам бўлган футболчиларга ўзларини кўрсатиш учун имконият бердик. Ютиб қўйсак, бошқача фикрлар янграши аниқ эди. Йигитлар ҳаракат қилишди, лекин озроқ маҳорат етишмади.

Рейтинг: -7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика