RU

Последние новости

21:15Левандовски Ла Лига 2-турида "Барселона"га ёрдам бера оладими?  0 21:00Суперлига. "Хоразм" 15 йилдан сўнг уйига қайтган оқшомда "Қизилқум"га мағлуб бўлди  19 20:37Артём Петросян: "Ўйинни якка курашларда ютқазганимиз учун бой бердик"  0 20:08Шавкат Юсупов: "Локомотив"да Суперлига савиясидаги ўйинчилар йиғилган"  0 20:00Про лига. "Локомотив" "ФарДУ" майдонида ишончли ғалабага эришди, "Жайхун" "Олимпик" дарвозасига 3 та тўп киритди  1 19:46Мирко Еличич: "ФарДУ" курашувчан ва доим босим уюштирадиган жамоалар сирасига киради"  0 19:26Шавкат Мирзиёев Юқори Чирчиқ туманида барпо этилган Миллий футбол маркази билан танишди  4 19:08Кроос: "Нойер – барча даврларнинг энг яхши дарвозабони"  10 18:25Манба: Шаҳбоз Умаровнинг янги жамоаси маълум  4 17:57Беллингем Мадридда ўзи ва онасига уй олиш учун 32 млн евро сарфлади  6 17:26Нкунку "Бавария"га ўтиш арафасида  0 16:53"Арсенал" АПЛда бурчак зарбаси орқали 31 та гол урди  1 16:31Украиналик юлдуз ПСЖда россиялик дарвозабон билан мулоқот қилмаяпти  43 16:00Соядаги қаҳрамон Салиба, омади чопмаган "қизил иблислар" — "Арсенал" қийин ўйинда "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этди   5 15:37"Бунёдкор" сўнгги дақиқаларда дурангни ғалабага айлантирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1

Жамшид Саидов: "Бугунги натижа учун мен жавобгарман. Қаердадир хатога йўл қўйдим" Новости

Жамшид Саидов: "Бугунги натижа учун мен жавобгарман. Қаердадир хатога йўл қўйдим"

Суперлига 17-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Қизилқум" (4:2) учрашувидан сўнг "Қизилқум" бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида

- Ўйинни яхши бошладик, аммо 11-дақиқадан сўнг жамоам майдонда эмас эди, 4та гол ўтказиб юбордик. Кейинчалик эса ўзимизга келиб олдик. Бугун бир нима етишмади. Футболчиларим бугун иштиёқсиз майдонга тушгандек. Уйғонганимизда эса, натижани ўнглаш учун кеч эди. Бу менинг, яъни бош мураббийнинг айби. Қаердадир хато қилган бўлсам керак.

- Фаолиятингизда бундай воқеийлик бўлганми? 20-дақиқа қадар 4та гол ўтказиб юбориш.

- Сўнгги учрашувларда кўп гол ўтказиб юбормаётгандик. Биринчи даврада "Олимпик"га қарши ўйинда 3та гол ўтказиб юборгандик. "Олимпик" 12 дақиқа ичида 3та гол урганди. Бундай воқеийлик биринчи маротаба рўй берди. Хатоларимизни аниқлаб, улар устида ишлашимиз керак.


- Жамоангиз ўтказиб юборган голларда дарвозабоннинг айби йўқдек кўринди. Дарвозабонни 4та гол ўтказиб юборгани ёки руҳий босим бўлгани учун ўзгартирдингизми?

- Биринчи гол дарвозабоннинг хатоси эди. Ўтказиб юборган 3та голимизда дарвозабон айбдор деб ўйлайман. 3-4та гол ўтказиб юборилгандан сўнг дарвозабонни алмаштириш керак деб ўйлайман. Сабаби дарвозабон руҳий томонлама ўйинга тайёр бўлмаган бўлади. Дарвозабонимиз бугун ишончсиз ўйин намойиш этди ва шу сабабли уни захирага олдим. 4-0 ҳисобидан сўнг фақатгина "олдинга теп ва кураш" услубини қўллаш имкони бор эди. Кўпроқ гол уриш учун етарли вазиятларга эга бўлдик.

- Танаффусда футболчиларингизга нима дедингиз?

- Ҳар бир мураббийнинг ўз услуби бор. Мураббийлар асосан танаффусда футболчиларга мотивация беради ва яхшироқ ўйнашга ундайди. Бу футбол ва футболда бундай натижалар учраб туради. Биринчи гол ўйинда бурилиш ясади деб ўйлайман. Биринчи голдан сўнг жамоам ўзига кела олмади. Қаердадир хато қилдим. Ўйин бошқа кунга қолдирилгани ҳам таъсир қилган бўлиши мумкин, аммо ҳозир қандайдир сабаблар ва баҳоналар излаш нотўғри. Айб менда ва бугунги мағлубиятга жавобгар менман.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика