RU

Последние новости

00:33Шацких: "Ҳужумда эса бизга охирги узатма ёки зарба етишмади"  3 00:05Роналду 30 ёшга тўлганидан бери 450та гол урди  3 23:37Шавкат Мирзиёев - Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг раиси  8 23:20"Ал Аҳли" муддатидан аввал кейинги босқичда, Роналдунинг голлари "Ал Насср"га 3 очко тақдим этди  16 22:54Элит ОЧЛ. "Истиқлол" ва "Пахтакор" ўртасидаги зерикарли ўйинда ҳисоб очилмади  42 22:30Ансу Фати Роналдунинг жамоадошига айланиши мумкин  1 22:20"Барселона"нинг XXI асрдаги энг яхши футболчилари  13 21:25Британия топ-клублари Шотландия ёшлар терма жамоаси сардорини кузатишмоқда  0 20:45"Эвертон" собиқ футболчисига ҳайдовчи бўлиб ишлаш таклиф қилинди  1 19:45Элит ОЧЛ. "Истиқлол" – "Пахтакор". Таркиблар эълон қилинди. Машарипов бошланғич таркибдами?  18 19:20"Sky Sports"нинг Рубен Аморим билан жонли эфирда уюштираётган суҳбатини бузиб қўйган Эд Ширан кечирим сўради  0 18:55"Нефтчи" – "Насаф" баҳсида қаршиликлар футболчисини четлатиш учун асос бўлмаган — Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  8 18:24"Астон Вилла" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 17:58"Реал" "Ливерпул"га қарши ўйин олдидан жиддий йўқотишга учради  21 17:31Салоҳ: "Деярли декабрь бўлди ва мен клубда қолиш учун бирорта ҳам таклиф олмадим"  4

Жамшид Саидов: "Биргина хато қимматга тушди" Новости

Жамшид Саидов: "Биргина хато қимматга тушди"

Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган "Сурхон"-"Қизилқум" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида


- Албатта, қийин ўйин ўтказдик. Биринчи бўлимда "Сурхон" вакиллари кўпроқ имкониятларга эга бўлишди. Биз учрашувнинг биринчи қисмида бўш ўйин кўрсатдик. Иккинчи бўлимда ўйинимиз жонланди, вазиятлар яратдик. Бироқ биргина хато қимматга тушди. Рақиб айнан ўша хатодан фойдаланиб гол уриб кетди. 


- Кухианидзе нега эртароқ алмаштирилмади? 


- У ҳаракат қилди, фаол бўлишга интилди. Ёмон ўйнади деб айта олмайман. Иккинчи бўлимда янги кучларни майдонга ташлаб, ўйинни кучайтиришга ҳаракат қилдик. 


- Асрор Ғофуров билан боғлиқ вазиятдаги фикрингиз? 


- Вазиятга баҳо берувчи ҳакамлар ва ўйин назоратчилари бор. Буни муҳокама қилиш менинг ваколатим доирасидаги иш эмас. Ҳакам вазиятни кўрди, VAR орқали ҳам таҳлил қилди. Ишонч билан шундай қарорга келган экан, биз бунга эътироз билдирмаймиз. Кимдир жиддий жароҳат олиб қолмаслиги тарафдоримиз. 


- Кубокдаги ўйинда жамоангиз асосий таркибда ўйнамаганди. Шу боис балки футболчиларга бир оз тонус етишмагандир?  


- Бўлиши ҳам мумкин. Балки нотўғри ҳамдир. Бу футбол, олдиндан нима бўлишини билмаймиз. Биз кубокда ҳам, бугун ҳам ғалаба учун ўйнадик. 


- Иккинчи бўлимда жамоангиз ўйини кучайиб кетди. Сир бўлмаса, танаффусда футболчиларга нималарни айтдингиз? 


- Биринчи бўлимда ёмон ўйнаганимиз ҳақида айтдим. Ўйинни кучайтиришимиз ва ғалаба ҳақида ўйлаш лозимлигини тушунтирдим. Ҳақиқатдан ҳам иккинчи бўлимда ўйинимиз кучайди, бироқ вазиятларни якунлашда хатоликларга йўл қўйдик.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика