RU

Последние новости

08:36"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  0 08:03Суперлига. Бугун 17-тур якунланади  1 07:30"Ал Насср" Португалия клубини йирик ҳисобда мағлуб этди. Роналдудан хет-трик  0 07:15Суперлига. Водий дербисида "Нефтчи" ғалаба қозонди, "Андижон" эса "Насаф" билан дуранг ўйнади  0 01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  1 00:49Зидан келаси йили мураббийликка қайтиши кутилмоқда  0 00:17Шешко Каррингтонда  0 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда иродали ғалабага эришди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  34 23:31Рўзиқул Бердиев: "Охирги зарбани беришда совуққонлик етишмади"  12 23:20Максим Шацких: "Бугун ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди"  7 22:55Here we go! "Барселона" асосий ҳимоячиси "Ал Насср"га ўтмоқда  3 22:40Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир гапимиз баҳонага ўхшаб қоляпти"  3 22:08Виталий Левченко: "Биз ҳам "Қўқон-1912"га ёрдам қилдик"  7 21:58Суперлига. "Насаф" ўз уйида "Андижон" билан дуранг ўйнади  109 21:42Биласизми? "Нефтчи" бу йил сафар ўйинларида мағлуб бўлмади  2

Жамшид Болтабоев чиндан ҳам "Нефтчи" билан келишиб олдими? Футболчининг ўзи жавоб берди Новости

Жамшид Болтабоев чиндан ҳам "Нефтчи" билан келишиб олдими? Футболчининг ўзи жавоб берди

Бугун "Championat.asia"да "Навбаҳор" ярим ҳимоячисининг Жамшид Болтабоевнинг "Нефтчи" билан оғзаки келишувга эришгани ҳақида хабар чиқарилган эди.

Эшитдик-да! "Нефтчи" Алижоновга қизиқиш билдиряпти, Болтабоев келишиб бўлди

Сайтимиз ходимлари футболчининг ўзи билан боғланишди ва бу жараён юзасидан унинг фикрлари билан қизиқишди.

Эслатиб ўтамиз, Болтабоевнинг Наманган клуби билан амалдаги шартномаси шу йилнинг 31 декабрига қадар кучда бўлади.

- "Нефтчи" жамоаси билан оғзаки келишувга эришганингиз қанчалик рост?

- Фақатгина "Нефтчи"дан эмас, яна бир нечта клублардан таклифлар бор. Лекин, ҳали ҳеч кимнинг таклифини қабул қилмадим. Чунки, биринчи навбатда "Навбаҳор"ни кутяпман. Клубни кейинги режалари қандай бўлишига қараб қарор қабул қиламан. Бу ерда 2-3 йил ўйнадим ва ўзим ҳам Наманганда бирор соврин ютишни хоҳлардим, бу кубокдаги ғолиблик бўладими ёки чемпионлик, фарқи йўқ. Бу ердан бирор соврин билан кетишни хоҳлардим. Шу боис жамоанинг келажакдаги режаларидан келиб чиқиб таклифларни кўриб чиқмоқчиман.

- Таклифлар орасида "Локомотив"дан ҳам чорлов борми? Ҳар ҳолда Самвел Бабаян собиқ устозингиз.

- Ҳа, "Локомотив"дан ҳам таклиф бор.

- У таклифни рад этдингизми?

- Йўқ, ҳали ҳеч бир таклифни рад ҳам этмадим, қабул ҳам қилмадим.

- Хорижга кетиш варианти ҳам борми сизда?

- Вакилларимга хориждан ҳам вариантлар қидириб кўришни айтганман, лекин якунда нима бўлишини вақт кўрсатади.


 Маълумот учун, Болтабоев 2022 йилнинг июнь ойидан бери "Навбаҳор" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Шу кунгача у "лочинлар" сафида 8та гол уриб, 16та ассист қайд этган.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика