Жалолиддин Машарипов: "Ҳаддан ташқари ортиқча мотивация ўйинга халақит бериши мумкин"
02 июн 11:55
Новости
Жалолиддин Машарипов: "Ҳаддан ташқари ортиқча мотивация ўйинга халақит бериши мумкин"
Ўзбекистон миллий жамоаси ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов муҳим ўйин олдидан жамоадаги кайфият, руҳий тайёргарлик ва шахсий жисмоний ҳолати ҳақида фикр билдирди.
"Ҳозирда ҳамма йигитларнинг кайфияти яхши. Олдимизда қандай ўйин турганини яхши биламиз. Лекин мотивацияни ҳаддан ташқари ошириб юбориш керак эмас — бу ўйин пайтида тўсқинлик қилиши мумкин. Бизга аввалги ўйинлардаги каби ўйнаш керак. Ортиқча ҳиссиёт ва босим ўйинга салбий таъсир қилиши мумкин. Шунинг учун футболчиларга кайфият улашяпмиз — фақат ўйин ҳақида ўйлаш ҳам баъзан халақит беради.
Жисмоний ҳолатим яхши. 15 майда чемпионат тугаган бўлса, ундан сўнг иккита учрашув бўлди. Клубда машғулотлар орқали тонусни ушлаб турдим. Ҳаммаси жойида, об-ҳавога ҳам мослашиб олдик. Ўйлайманки, ҳеч қандай муаммо йўқ", — деди Жалолиддин Машарипов.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди
Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Комментарии