RU

Последние новости

22:46Андрес Иньеста 2010 йилги "Олтин тўп" ҳақида гапирди  3 22:05Ҳарри Магуайр бир неча ҳафтага сафдан чиқди  0 21:29Серхио Агуэро "Барселона"ни судга берди  4 21:03Асрор Алиқулов: "Қўқон-1912"га қарши дуранг унчалик ҳам ёмон натижа эмас"  0 20:38Шомуродов, Ўрунов, Юсупов, Файзуллаев ва Ҳусанов ҳам машғулотларга киришди ГАЛЕРЕЯ  25 20:11Мбаппе – "Реал"нинг сентябрдаги энг яхши футболчиси  3 19:33Гравенберх: "Слот ўз кучимга ишонишимга ёрдам бермоқда"  0 19:03Элдор Шомуродов: "Эронга қарши ўйин, Қирғизистонга қарши баҳсдан осонроқ бўлади"  26 18:31ПРО-Лига. "Қўқон-1912"га қарши баҳсда "Машъал" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  8 17:53Эдер Милитао яна жароҳат олди  4 17:24"Барселона" эътиборини "Лилль" ҳимоячисига қаратди  3 16:53Артета Кай Хаверцнинг сирини ошкор қилди  2 16:28Эрон терма жамоаси делегацияси Тошкентга етиб келди  23 15:55Жанлуижжи Доннарумма: "Танқидлар билан ишим йўқ"  0 15:10Руни: "Эрик тен Хаг – ажойиб мураббий, аммо ҳозир қийин даврни бошдан кечирмоқда"  1

Жаҳонгир Усмоновга футзал оммасидан раҳмат! Новости

Жаҳонгир Усмоновга футзал оммасидан раҳмат!

Кеча Ўзбекистон футзал Ассоциацияси фаолияти тугатилди.

Футзал тараққиёти, мураббийлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, терма жамоаларни мусобақаларга тайёрлаш ва юбориш, шунингдек, миллий чемпионат ўйинларини ташкил қилиш ва ўтказишни шу йилнинг октябрь ойидан эътиборан Ўзбекистон Футбол Федерацияси ўз назорати остига олади.

Демак, ЎФА (Ўзбекистон футзал Ассоциацияси) энди йўқ ва футзал ЎФФ тасарруфига ўтди. Шу ўринда, биз мамлакатимизда футзалнинг ривожига катта ҳисса қўшган Жаҳонгир Усмоновни алоҳида эътироф этган бўлардик. Жаҳонгир Усмонов эндиликда собиқ ЎФАга 2006 йил вице-президент этиб тайинланган ва шу кунга қадар шу лавозимда фаолият юритиб келган эди. Бундан ташқари, у "Ардус" жамоаси президенти ҳисобланади. Демак, бундан кейин Жаҳонгир Мираброрович фақат "Ардус" президенти сифатида фаолиятини давом эттиради.

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2006 йилдан бери Осиё чемпионатларида 3 бор кумуш медални ва 2 маротаба бронза медални қўлга киритди. Тошкент эса 3 маротаба қитъа биринчилигига мезбонлик қилди. Айниқса, ўтган йил пойтахтимизда бўлиб ўтган Осиё чемпионати ҳалигача кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. Ана шу мусобақада айниқса мухлислар бутун ОФКни лол қолдиришди. Осиё чемпионатининг ўтказилишига ҳам юқори баҳо берилди, биринчи ўйиндан то сўнгги финал беллашувига қадар барчамизни бирдек ҳис-ҳаяжонда ушлаб турди. Ана шу мусобақада терма жамоамиз ўз тарихида биринчи маротаба Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди ва Колумбия мезбонлик қилган мундиалда иштирок этиб қайтди. Гарчи, терма жамоамиз Жаҳон чемпионатида гуруҳдан чиқа олмаган бўлсада, уларнинг ўйини мухлисларда илиқ таассурот қолдирди.

Яқиндагина футзал терма жамоамиз Туркманистон пойтахти Ашхободдан кумуш медаллар билан қайтишди. Шу кунгача Ўзбекистон Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларида 3 маротаба бронза медалини қўлга киритган, лекин финалга чиқмаган эди. Демак, бу борада "Ашхобод-2017"даги финал олдинга яна бир қадам ташланганини англатади. 

Бир сўз билан айтганда, юқоридаги ютуқларда Жаҳонгир Усмоновнинг ҳиссаси жуда катта бўлган.

Ўзбекистонда футзални ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун Жаҳонгир Усмоновга миннатдорчилик билдириб қоламиз.



Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика