RU

Последние новости

17:41VAR ишламаган, иккита камерада трансляция қилинган "Динамо" – "Насаф" беллашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 17:19Артета янги трансфердан мамнун: "Субименди "Арсенал"га жуда мос келади"  0 16:50"Манчестер Юнайтед" "Палмейрас" ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 16:22Ракитич футболчилик фаолиятини якунлади  2 15:59Сон Хён Мин "Лос-Анжелес"га ўтишдан бош тортди  0 15:35"Насаф" ҳақоратли сўзлар ишлатган матбуот ходими вакилини ишдан бўшатди ва жамоатчиликдан узр сўради  18 15:20Расман: "Пахтакор" португалиялик бош мураббий ва унинг ассистентлари ҳамда бразилиялик легионер билан хайрлашди  12 14:57"Андижон" "Насаф" вакилининг ҳақорати юзасидан муносабат билдирди: клуб ПФЛдан чора кутмоқда  21 14:42"Ал Аҳли" Мессини сотиб олмоқчи  2 14:18"Динамо" "Насаф" расмийсининг сўзлари бўйича баёнот берди  35 14:00Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Суперлига футболчилари тахмини  11 13:33Анвар Ҳожимирзаев: "Ўйин сўнгида омад "Насаф" томонда бўлди"  7 13:18Абдувоҳид Неъматов: "Бундай катта ўйинда VAR йўқлиги бироз ноқулайлик туғдирди"  4 13:04107 километрлик ланъат ёхуд "Динамо" - "Насаф" учрашувига нега КТС келмади?   52 12:52БУМ! Ўзбекистон Уругвай билан ўртоқлик ўйини ўтказади  28

"Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ва Украина беллашувини кўришни истардим" – Максим Шацких билан катта интервью Новости

"Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ва Украина беллашувини кўришни истардим" – Максим Шацких билан катта интервью

Киевнинг "Динамо" клуби ва Ўзбекистон терма жамоасининг афсонавий ҳужумчиси Максим Шацких "Украинський футбол" нашри учун интервью берди.

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2026 саралашида БАА жамоаси билан дуранг ўйнади (0:0) ва ўз тарихида илк бор Канада, Мексика ва АҚШда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати йўлланмсини қўлга киритди. 

"Украинський футбол" сайти журналисти Владислав Лютостанский Киевнинг "Динамо" клуби ва Ўзбекистон терма жамоасининг афсонавий ҳужумчиси, ҳозирда Ўзбекистоннинг "Андижон" жамоасини бошқараётган собиқ голеадор Максим Шацких билан суҳбатлашди. У ўз миллий жамоасининг тарихий муваффақияти ҳақидаги фикрларини билдирди.

 

Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026га йўл олиши? Бир пайтлар биз Мундиалга чиқишни орзу қилгандик, мана ўша вақт келди"

- Ўзбекистон терма жамоаси тарихда илк бор жаҳон чемпионатининг финал босқичига йўл олди ва 2026 йилда бўлиб ўтадиган Мундиалда иштирок этади. Ўз терма жамоангиздан шундай муваффақиятни кутганмидингиз?

- Муваффақиятнинг ҳеч қандай сири йўқ. Албатта, терма жамоанинг ЖЧга чиқишини кутгандим. Бунинг вақти келди. Бир пайтлар биз Мундиалга чиқишимиз керак эди. Шунингдек, ФИФАнинг Осиё учун ЖЧ йўлланмалари сонини оширгани ҳам яхши - ҳозир бу 8,5 та йўлланмани ташкил этади (қўшимча бир ўрин бошқа конфедерациялар вакиллари билан плай-офф ўйинларида қўлга киритилади).

Терма жамоа гуруҳ босқичида ҳам ўйин, ҳам натижалар бўйича анча ишончли ҳаракат қилди. Ажойиб жамоа, яхши футболчилар. Ўзбекистонлик футболчиларнинг кўпчилиги ички чемпионатда эмас, чет элда тўп тепаётгани ҳам катта ютуқ ҳисобланади. Тажриба, яхши лигаларда ўйнаш ва меҳнат - буларнинг барчаси биргаликда ўз самарасини берди.

- Ўзбекистон терма жамоаси ўйинидаги қайси жиҳатни энг кучли деб ҳисоблайсиз?

- Бу саволларга жавоб бериш қийин. Турли хил ўйинлар бўлди, қайси рақибга қарши ўйнаганига қараб фарқ қиларди. Ўзбекистон терма жамоаси бошида ҳимоядан ҳужумга тезкор ўтиш орқали ҳаракат қилган бўлса-да, ҳужумкор футбол ўйнаши ҳам мумкин. Саралаш босқичи давомида жамоа схемаси ва тактикаси сезиларли даражада ўзгармади.

- Сизнингча, агар Қозоғистон УЕФА ҳомийлигидан ОФКга ўтганида, халқаро майдонда муносиб иштирок этиш имконияти кўпроқ бўлармиди?

- Мен бу ҳақда доим гапирганман. Қозоғистонда бўлганимда, улардан сўрардим: "Нима учун у ёққа ўтдингиз?" Мундиалга чиқиш имконияти бор эди. Етарлича кучли терма жамоа бор эди, бизда ҳар доим шиддатли "дербилар" бўлиб турарди.

Эҳтимол, улар ўз ўйинчиларини сотишни осонлаштириш учун Европага йўл олишгандир. Билмайман. Қозоғистонда бу саволга ҳеч ким жавоб бермади. Шуниси аниқки, ҳозирда уларда бирор нуфузли турнирга чиқиш имконияти деярли йўқ. Кимдир шундай қарор қабул қилган, холос.

- Ўзбекистон миллий терма жамоасини анча ёш мутахассис - 43 ёшли Тимур Кападзе бошқармоқда. Бу мутахассиснинг иши ҳақида нималарни айта оласиз?

- Мен у билан шахсан ишламаганман, шунинг учун аниқ бир нарса айтишим қийин. У Ўзбекистон терма жамоасини 2024 йилги Олимпия ўйинларига тайёрлаганини биламан. Унинг даврида биз ҳам биринчи марта Олимпиадага чиқдик - бу яхши натижа. Ўз вақтида бизда шундай лойиҳа бор эди - "Олимпик" клуби, у ерда Олимпия терма жамоаси барча аъзолари тўпланиб, Ўзбекистон чемпионатида қатнашди. Мана ўша ўйинчиларнинг ўзлари Олимпия терма жамоасининг асосини ташкил этишди.

Кападзе 2025 йилнинг қишида бошқарувни қўлига олди ва унинг раҳбарлигида тўртта ўйин ўтказилди - иккита ғалаба, иккита дуранг. Кейинчалик қандай бўлишини кўрамиз. У терма жамоалар футболида тажрибага эга. Мураббий учун энг муҳими нима? Натижа. Кападзе миллий терма жамоани бошқарган пайт ҳеч нарсани ўзгартирмади: ўша футболчилар бир хил тизимда ўйнашди, чунки бирор нарсани ўзгартиришнинг ҳожати йўқ эди. Ўзбекистон терма жамоаси вазифани ишончли тарзда бажарди - Жаҳон чемпионатига йўл олди. Энди Мундиалнинг ўзини кутамиз - бу ҳам биз учун маълум бир синовдир. Биринчи марта сайёрамизнинг энг кучли терма жамоалари иштирок этадиган бундай турнирга чиқиш - катта ютуқ.

 

"Ҳозир Ўзбекистонда футбол жуда тез ривожланмоқда. Украина клублари бу бозорга эътибор қаратишлари керак эди".

Ўзбекистон терма жамоасидан Украина терма жамоаси нимани ўрганиши мумкин?

Нима дейишни ҳам билмайман. Жуда қийин савол. Украина терма жамоасининг ҳам кўплаб ютуқлари бор - сўнгги пайтларда Европа чемпионатида мунтазам иштирок этишмоқда, ўз вақтида Жаҳон чемпионатининг чорак финалигача етиб боришган.

Ҳозирда Украина терма жамоасида авлодлар алмашинуви давом этмоқда, тажрибали катта ёшли ўйинчилар ўрнини ёшлар эгалламоқда. Бунга вақт керак. Афсуски, ҳамма нарсага вақт керак. Аммо у доим етишмайди. Агар Украина ва Ўзбекистон ЖЧ-2026да бир гуруҳга тушиб қолса, жуда қизиқ бўларди.

Украина терма жамоасининг ЖЧ-2026га йўлланма олиш имкониятларини қандай баҳолайсиз? Гуруҳдаги рақибларимиз орасида Франция, Озарбайжон ва Исландия бор.

Франция билан беллашув жуда қийин бўлиши аниқ. Исландия ва Озарбайжон эса Украинанинг кучи етадиган рақиблардир. Украиналиклар уларни енгишлари шарт. Улар футбол ўйнашни яхши билишади. Исландия кучли қаршилик кўрсатади - бу тушунарли, улар камида иккинчи ўринни эгаллайди. Украина терма жамоаси буни уддалай олади. Аслида биринчи ўрин учун ҳам курашиш мумкин, шундай эмасми?

Ҳозир Ўзбекистонда футбол қай аҳволда?

Ўзбекистонда футбол жуда тез ривожланиб бормоқда. Ривожланиш ва қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Айни пайтда Ўзбекистоннинг барча терма жамоалари учун база қурилиши якунланмоқда. Сўнгги пайтларда футбол жуда кучли ривожланмоқда, шу жумладан болалар ва ўсмирлар футболи ҳам тараққий этмоқда. Ҳеч нарса бир зумда ўзгармайди, лекин тўғри йўналиш танланган ва натижалар аллақачон кўзга ташланмоқда.

- Илгари Ўзбекистонга катта маблағ эвазига жаҳон футболининг юлдузлари таклиф этиларди. Хусусан, 2008 йилда Ривалдо "Бунёдкор"га ўтган эди. Ҳозир йўналиш кўпроқ ўз ёшларини тарбиялашга қаратилганми?

- Ҳар бир клубнинг ўз вазифа ва мақсадлари бор, лекин асосан маҳаллий ижрочиларга таянишади. Албатта, чет эллик футболчилар ҳам бор, улар кам эмас, аммо бу икки хил йўл – легионерлари бор жамоа ва легионерларсиз жамоа. Чемпионат машғулотларида рақобат даражаси, шубҳасиз, сифатли хорижий ижрочилар бўлганда ошади. 

- Нега ўзбекистонлик футболчилар Украинада талабгир эмас?

- Билмайман. Эҳтимол, Украинада ўзбек футболчиларига шунчаки эътибор беришмаётгандир. Бундан ташқари, ҳозирги вазиятда ҳамма ҳам уруш кетаётган мамлакатга боришга тайёр эмас. Шунга қарамай, маҳаллий футболчилар кўпроқ бошқа йўналишларга эътибор қаратишмоқда: Саудия Арабистони, БАА, Қатар, Хитой, Таиланд.

"Шахтёр"ни эътиборга олмаймиз, чунки уларнинг ўз ривожланиш модели бор. "Динамо" ёки "Полесе" эса, агар Ўзбекистон бозорини диққат билан кузатганларида, ўзлари учун нимадир топишлар мумкин эди. Ўзбекистонда бугунги кунда украиналик ижрочилардан қолишмайдиган яхши малакали ўйинчилар етарли. Аммо такрорлайман, ҳозирги вазиятда яхши легионерни Украина Премьер-лигаси (УПЛ)га таклиф қилиш осон эмас.

- Балки УПЛ клубларига ўзбекистонлик футболчилардан бирортасига эътибор қаратишни маслаҳат берарсиз?

- Фамилияларни айтмайман. Яна такрорлайман, менинг фикримча, Ўзбекистонда сифатли футболчилар етарли. Ҳозир мен ишлайдиган "Андижон"да ҳам шундай ўйинчилар бор. "Пахтакор"да бўлганимда, мен ва ёрдамчиларим Ўзбекистон миллий терма жамоасининг келажаги бўлган таркибни шакллантирдик. У ерда ҳозир деярли бутун Олимпия терма жамоаси ўйнаяпти. 

- Юрий Вернидуб "Шахтёр"да (Солигорск) ишлаган пайтида ҳужумкор ярим ҳимоячи Жасур Яхшибоевни таъкидлаган эди. У сўнгги пайтларда Эроннинг "Нассажи" жамоасида ўйнаган. Ўшанда Вернидуб, агар Яхшибоевнинг хоҳиши бўлса, у "Динамо" ёки "Шахтёр"нинг энг яхши футболчиларидан бири бўлиши мумкинлигини айтган. Ҳақиқатан ҳам Украина клублари ўзбек бриллиантини пайқамай қолдими?

- Яхшибоев - чиндан ҳам аъло даражадаги сифатли ўйинчи. Аммо унинг феъл-атвори ва интизоми борасида айрим муаммолари бор. Футболчи сифатида – шубҳасиз, ажойиб. Яхшибоев ақлли, ноодатий ижрочи, бироқ унга характери халақит беради. Мен уни жуда яхши биламан, у билан бир неча бор суҳбатлашганман. Агар у интизом ва характер билан боғлиқ барча кундалик муаммоларини бартараф этганида, энг юқори даражада ўйнаши мумкин эди.

 

"Мен ҳатто ўз рекордларимни ҳам кузатиб бормайман. Агар Ярмоленко уларни янгиласа, хурсанд бўламан. Югура олгунингизча югуринг".

- Ўзбекистон терма жамоасининг асосий юлдузлари Элдор Шомуродов ва Абдуқодир Ҳусановми?

- Мен умуман "юлдузлар" деганда нимани тушунишни билмайман. Ҳа, Шомуродов ҳозир "Рома"да, Ҳусанов эса "Манчестер Сити"да ўйнаяпти - у ҳали ёш, ҳаммаси олдинда. Мақомига қарасак, ҳа, улар юлдузлар. Аммо Ўзбекистонда Эрон чемпионати даражасидаги мусобақаларда ўйнайдиган жуда яхши футболчилар бор. Икки нафар футболчи Россияда, баъзилари эса Туркияда ўйнаяпти. Умуман олганда, Ўзбекистон терма жамоаси ҳозир сифатли таркибга эга.

- Сиз узоқ вақт Ўзбекистон терма жамоаси таркибида гол уриш бўйича рекордчи эдингиз (34 та гол), аммо ҳозир Ўзбекистоннинг 1-рақамли тўпурари Шомуродов бўлиб, унинг ҳисобида 42 та гол бор. "Рома" ҳужумчиси сизнинг голеадорлик натижаларингизни ортда қолдиргани ҳақида фикрингиз қандай?

- Мен бундан фақат хурсандман. Шунчаки, мен Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаганимда ўзига хос ҳолатлар бор эди. Биринчидан, мен жамоага икки карра камроқ келардим. Ўша пайтда УЕФА саналари ОФК ўйинлари билан мос келмасди. Шундай вазият бўлардики, бизда Чемпионлар Лигаси ўйини бўлса, шу билан бир вақтда терма жамоа ҳам ўйнарди. Шунинг учун бу саналар тартибга тушмагунча мени қўйиб юборишмасди. Кейинчалик бу масала енгиллашди. Ҳозир Осиё терма жамоалари учун турнирлар кўпроқ - илгари бундай эмас эди. Менинг давримда фақат Осиё кубоги саралаши ва Жаҳон чемпионати саралаш босқичида ўйнардик.

Яна такрорлайман, мен Ўзбекистон терма жамоасидаги ёки Украина чемпионатидаги рекордлар ҳақида умуман ташвишланмайман. Ҳатто менинг натижаларимни ким ортда қолдиришини ҳам кузатмайман. Шомуродов - зўр йигит, у ҳали кўп ўйнайди. Ўйлашимча, у яна кўплаб голлар уради! Мен фақат хурсандман ва унга омад ва соғлик тилайман.

- Украина чемпионатидаги сизнинг гол уриш рекордингизга (124 та гол) яқинлашган "Динамо" афсонаси Андрей Ярмоленко ҳақида ҳам худди шундай фикр билдира оласизми?

- Албатта, албатта. Мен доимо шундай дейман: "Имконингиз борича югуринг, йигитлар. Агар спорт фаолиятингизни тугатиб қўйсангиз, ортга қайтиш имкони бўлмайди. Майдон чегарасидан чиқдингизми - тамом". Шунинг учун, саломатлигингиз имкон берса, ичингизда мотивация, иштиёқ ва ғайрат бор экан - югуринг, ўйнанг, рекордларни янгиланг. Энг муҳими ҳаракатда бўлиш, чунки ҳаракат - ҳаёт демакдир.

Шунингдек, жамоа муваффақиятини биринчи ўринга қўйиш лозим. Ҳар қандай йўл билан шахсий мақсадларингизга эришишга уриниш тўғри эмас. Одатда, жамоани эътиборсиз қолдириб, фақат ўзингиз учун ўйнасангиз, бу кейинчалик бутун жамоага ва умуман натижага зарар келтиради.

Рейтинг: +8   

Комментарии

+4   
16 июн 14:17:29
Ardito
Bir paytlar Sports ua saytiga bergan intervyuda O’zbeklar deganda faqaf turshak va yong’oq sotuvchilarni tasavvur qilaman degandi. Alloh xor qilib qaytib kelib panoh so’rab turibsan o’zbeklardan.
+3   
16 июн 14:09:27
Olmaliq.uz
Ответ на комментарий пользователя Nod34 34
Манмансираган чичкок, уруш бумаганда буёклага кайтиб кемасди, эсига тушиб колди узбекистонда тугилгани, ватанпарварлик 0, аслида на бутта на украинада
Tinchlik boʻlganda kelishi amri mahol edi. Terma jamoadan klubni ustun qoʻygan oʻyinchidan voz kechish kk, vatan uchun oʻynamagandan keyin. Yaxshi oʻyinchi boʻlgan bunga hech kim shubha qilmaydi.
+2   
16 июн 19:52:33
"Манчестер Юнайтед"
Ответ на комментарий пользователя =JAGUAR=
Мана шу ватанпарврлиги 0 бўлган шахс Ўзбекистон учун 34та гол урган! Сиз шунча яшаб нима каромат кўрсатиб қўйдиз?
Вактида бу термадан клубни устун куйган.
+2   
16 июн 14:02:46
BXZ BXZ
Ответ на комментарий пользователя Акрамжон Халилов
Ҳа бир пайтлар Шацких Шевченко даражасидаги ажойиб футболчи бўлган, афсус тез пасайиб кетган. Балки ўзини ҳам Яхшибоевга ўхшаб шахсий ҳаёти халақит бергандир.
Лобановский даврида зу́р у́йнади кейин Сёмин россиялик келгандан кейин у биринчи бу́либ Максни синдирди захирага тикиб кейин у пастрок жамоага кетишга мажбур бу́лди .
+1   
16 июн 19:49:18
"Манчестер Юнайтед"
Ответ на комментарий пользователя =JAGUAR=
Мана шу ватанпарврлиги 0 бўлган шахс Ўзбекистон учун 34та гол урган! Сиз шунча яшаб нима каромат кўрсатиб қўйдиз?
Сиз кайердан биласиз Ватанга нима килганини буни. Балки харбийдир касби. Чегарада тургандир ватанди куриклаб. Ёки факат футболчи булиш кереми. Футбол бу бир спорт тури, унданам жиддий касблар канча дустим.
+1   
16 июн 14:04:51
BXZ BXZ
Ответ на комментарий пользователя Nod34 34
Манмансираган чичкок, уруш бумаганда буёклага кайтиб кемасди, эсига тушиб колди узбекистонда тугилгани, ватанпарварлик 0, аслида на бутта на украинада
У́збекистонга Пахтакор чакирди Максни кейин у ватанимизга анча хизмати синган хурматга лойик футболчи бу́лган .
+1   
16 июн 13:44:27
Nod34 34
Манмансираган чичкок, уруш бумаганда буёклага кайтиб кемасди, эсига тушиб колди узбекистонда тугилгани, ватанпарварлик 0, аслида на бутта на украинада
+1   
16 июн 13:07:05
Бахтиёр Ашуров
Супер Макс!
   
17 июн 11:27:12
Бахтиёр Ашуров
Ответ на комментарий пользователя "Манчестер Юнайтед"
Вактида бу термадан клубни устун куйган.
Илгари термамизни ўйинлари ФИФА кунларига тўғри келмасда. Лекин шанақасигаям Макс келиб терма учун ўйнаган. Аксинча ҳозир футболсиларимиз. Беш кун олдин келиш хуқуқига эга бўлишса-да. Зўрға нозланиб бир кун қолганда келишиябди. Олдинлари клублар футболчини қўйиб юбормасликка хақлари бор эди. Ҳозир бу нарсалар Т/Ж фойдасига ҳал қилинган. Қайси ўйиндан олдин Шомуродов Шукуров Алиқулов Файзулдаевларни эртчироқ етиб келишганини? Илгарилар йўлкирани ўз ёнларидан тўлаб бўлсада етиб келишган!
   
17 июн 08:07:23
Javohir Jafarov
Ответ на комментарий пользователя Neuling
Shaxsiyatiga tegib gapiraman, bor borib ayt gapi bo‘lsa o‘zi xabarlashsin Maksim men bilan. Men uni so‘kdimmi yoki urib xo‘rladimmi bunchalik qayg‘urasan o‘zingga besh-begona bir ukrain-öris uchun tushunmayman. O‘rtada nima qilasan yugurdaklik qilib? G‘urur bormi senda? Birov uchun javob berolmaysan-ku ikki dunyoda ham. Juda bir fikrlashi tor odamga o‘xshaysan-da, lekin bor-u. Bo‘ldi qil, yaxshimas.
G'urur sandakalada yo'q bekinib gapirib yurasan.
   
17 июн 05:49:08
Бахтиёр Ашуров
Ответ на комментарий пользователя Neuling
Buzg‘unchi kaltafahmlar ilingan joyga xarom burnini suqib fitna chiqaradi, to'g'rimi do'stim? Alloh jazosini beradi shunaqalarni.
Тўппа - тўғри!
   
17 июн 00:17:35
Neuling
Ответ на комментарий пользователя Бахтиёр Ашуров
Ғаламис оламлар одатда ўз исмидан тонади!
Buzg‘unchi kaltafahmlar ilingan joyga xarom burnini suqib fitna chiqaradi, to'g'rimi do'stim? Alloh jazosini beradi shunaqalarni.
   
17 июн 00:08:01
Neuling
Ответ на комментарий пользователя Javohir Jafarov
O tvar boshingi qisib qo'yidingmi. Haqoratli fikringni tiqvogin o'zinga. Yozseng shaxsiyatini gapirmasdan fikrini et.
Shaxsiyatiga tegib gapiraman, bor borib ayt gapi bo‘lsa o‘zi xabarlashsin Maksim men bilan. Men uni so‘kdimmi yoki urib xo‘rladimmi bunchalik qayg‘urasan o‘zingga besh-begona bir ukrain-öris uchun tushunmayman. O‘rtada nima qilasan yugurdaklik qilib? G‘urur bormi senda? Birov uchun javob berolmaysan-ku ikki dunyoda ham. Juda bir fikrlashi tor odamga o‘xshaysan-da, lekin bor-u. Bo‘ldi qil, yaxshimas.
   
16 июн 23:47:04
Javohir Jafarov
Ответ на комментарий пользователя Neuling
Ey tupoy, men u Maksim akangni haqoratlamadim, u haqida o’zimni fikrimni aytdim xolos. Odammisan sen o‘zi? Nega yozayapsan o‘zi menga, tushunmadim sendaqa ongi pastni to‘g‘risi. Insonni bolasisan-ku, insonday bo‘l ozroq. Yozma menga qaytib.
O tvar boshingi qisib qo'yidingmi. Haqoratli fikringni tiqvogin o'zinga. Yozseng shaxsiyatini gapirmasdan fikrini et.
   
16 июн 23:13:41
Neuling
Ответ на комментарий пользователя Javohir Jafarov
Borib yuvunib kegin. Bekordan bekorga kimnidir haqoratlab yozganindan keyin shunga yarasha gap eshitasan. Jamoat joyida tilinga extiyot bol
Ey tupoy, men u Maksim akangni haqoratlamadim, u haqida o’zimni fikrimni aytdim xolos. Odammisan sen o‘zi? Nega yozayapsan o‘zi menga, tushunmadim sendaqa ongi pastni to‘g‘risi. Insonni bolasisan-ku, insonday bo‘l ozroq. Yozma menga qaytib.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика