RU

Последние новости

00:45"Ноттингем Форест" Манчини билан музокара олиб бормоқда  0 00:20Гвардиола Холанд ҳақида: "4 ёки 5 та гол урмагани учун афсусдаман"  1 00:00Туркия. Лерой Саненинг дубли "Галатасарой"га "Истанбул Башакшеҳир" устидан ғалаба тақдим қилди. Шомуродов ҳам бу учрашувда гол урди  32 23:45Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Бунёдкор"га ютқазди, "Динамо" эса "Бухоро"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:35Бундеслига. ​"Бавария" марказий учрашувда "Боруссия Д"ни мағлубиятга учратди  3 23:30"Барселона" Флик қўл остида 200-голини урди  0 23:25АПЛ. "Арсенал" "Фулхэм"ни минимал ҳисобда мағлубиятга учратди  2 23:10Илёс Зейтуллаев: "Узоқ давом этган нохуш анъанани синдира олдик"  1 23:10Ўзбекистон футзал термаси ўртоқлик ўйинида Қозоғистонга йирик ҳисобда мағлубиятга учради  2 22:58А Серия. "Рома" – "Интер". Бошланғич таркиблар маълум!  0 22:23Флик "Реал Мадрид"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  4 21:47Эрлинг Холанд қойилмақом натижа кўрсатмоқда  2 21:23Ла Лига. Араухонинг сўнгги дақиқалардаги голи "Барселона"га "Жирона" устидан ғалаба тақдим этди. Флик четлатилди  67 21:12Суперлига. "Динамо" Самарқанд кунида "Бухоро"ни аяб ўтирмади   31 21:10Шавкат Юсупов: "Пешқадамдан очко олиш биз учун ғалабадек бўлди"  1

Жаъфар Ирисметов: "Футболчилар олингани чемпионликни англатмайди" Новости

Жаъфар Ирисметов: "Футболчилар олингани чемпионликни англатмайди"

Янги мавсумга юқори мақсадларни кўзлаган "Нефтчи" энди нафақат таркибда, балки раҳбариятда ҳам ўзгаришларни амалга оширди.

Тажрибали мутахассис Жаъфар Ирисметов Фарғона клубида бош менежер сифатида иш бошлади. Биз бу борада Жаъфар Ирисметовнинг фикрлари билан қизиқдик.


- "Пахтакор"ни тарк этганингиздан сўнг катта футболга яъни иш жараёнига қайтдингиз. Бу пайт ичида сизда "Нефтчи", "Бунёдкор"дан таклифлар бўлди. Нима учун бу ўтишлар аввалроқ амалга ошмади, қандай омиллар тўсқинлик қилаётганди?

- "Пахтакор"ни тарк этганимдан сўнг бироз дам олдим. 5 йил давомида клуб билан анча ютуқларга эришдик. Бир йилдан сўнг кўп жамоалардан таклифлар бўлди. Айрим сабабларга кўра келиша олмадик. Қаердадир қарашларимиз тўғри келмади. Мана "Нефтчи"да иш бошладик, ўйлайманки яхши жамоа тузган ҳолда муносиб натижалар кўрсата оламиз. 

- Умуман клубдаги вазият, ўзингизни талабларингизга мос шароит барчаси тўғри келдими?

- "Нефтчи"дан 2 йил аввал ҳам таклиф бўлган эди. Айрим омиллар ҳисобига ишлашимиз насиб қилмаган экан. Клубда қилинадиган ишлар кўп. Секин-аста камчиликларни бартараф этамиз. Олдимизга қўйилган мақсад икки йил ичида яхши натижа қайд этиб, ёшларга эътибор бериш. Умуман олганда ҳар томонлама тайёр чемпион жамоани шакллантиришимиз керак. 

- Ишни эса таркибни кучайтиришдан бошлаб юбордингиз. Таркибни йиғишда нималар кўпроқ эътиборга олинмоқда? Яна кучайиш  жараёни давом этадими?

- Виталий Левченконинг ўйин услубидан келиб чиқиб таркибни шакллантиряпмиз. Барибир у бош мураббий. Дейлик ҳар бир мураббий ўзига мос футболчи олишни истайди. "Нефтчи"да аввалги йилларда ҳимоя чизиғи доим кучли бўлган, ҳужумда эса аксинча муаммолар кўп кузатилган. Бу позицияга Тома Табатадзе, Зоран Марушич каби футболчилар жалб қилинди. Жамоани кучайтириш учун максимал ҳаракат қиламиз.

-  Олдинда яна қандай ўзгаришлар, қилинадиган ишлар кутилмоқда? Спорт директори сифатида "Пахтакор"да чемпионликни кўлга киритгансиз. "Нефтчи"да янги мавсумда амбициялар қандай бўлади?

- Ҳозир фақат танишиш жараёни кетмоқда. Инфратузилма билан танишиб чиқмоқдаман. Ёшлар, ўринбосарлар жамоаларига алоҳида эътибор қаратилиши зарур. Бу жамоалардан қаттиқ селекция олиб борилади. Икки йил ичида уларни "Нефтчи" бош жамоасига жалб қилиш вазифаларимиздан бири ҳисобланади. Бир йил ичида қиламиз дейиш нотўғри. Ҳозирги вақтда "Нефтчи" чемпионлик учун курашади. Шу боис бу жараён бироз қийинроқ кечади. 

-  Ташкилий томондан "Нефтчи"ни муаммолар кўп қийнаб келган, қарздорлик, легионерлар билан шартномалардаги муаммолар ва ҳоказо. Бу ишлар ҳам тартибга солинадими?

- Бу ишларни тартибга солмасак бўлмайди. Чемпионлик учун курашадиган жамоада камчилик, майда детал қолиб кетмаслиги керак. Бирданига бартараф этиш осон иш эмас. Биз ҳам биттада амалга ошишини истаймиз. Лекин иш жараёнида ҳар бир муаммони ечимини топишга ҳаракат қиламиз. Кичик муаммоларни энди ўрганишни бошладим. 1-2 кунда битадиган иш эмас. Ҳар бир нарса соат механизими каби ишласагина чемпионлик ҳақида гапиришимиз мумкин. Футболчиларни олди дегани чемпионликни англатмайди. Ташкилий ишларни тўғри йўлга қўйиш, футболчилар билан муаммоларни ечиш орқали кучли жамоа шакллантирамиз, раҳбариятимиз катта эътибор бераётганини таъкидламоқчиман. Бу омил яъни раҳбарнинг футболга қизиқиши ҳам кўп нарсаларга таъсир қилади.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика